Latest news

23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  0 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  22 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  10 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  25 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  28 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  49 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" раҳбариятига ишонч учун миннатдорчилик билдираман" News

Жасур Абдураимов: "Пахтакор" раҳбариятига ишонч учун миннатдорчилик билдираман"

"Обод" - "Пахтакор" ўйинидан кейинги матбуот анжуманида Жасур Абдураимов фикрларини билдирди.
- Бугун яхши ўйин кўрсатдик. Жамоа футбол ўйнашга интилди. Ҳаракатларимиз ўхшади ва мақсадимизга эришдик. Сафардаги ўйинларда доим ғалаба учун ўйнадик. Қаердадир омадимиз келмади, оддий ҳолатларда тўп ўтказиб юбордик. Йигитларга бирга ишлаган пайтимиз учун раҳмат айтаман. Биз қийин вазиятда муносиб ишладик. Улар жамоага борларини беришга интилишди.

Раҳбариятга ҳам ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзимни синаб кўрдим, нималарни уддалай олишимни билиб олдим. Бу менга асқотади. Футболчиларда ўзига бўлган ишонч ортди. Шу сабабли ўйинимиз анча яхшиланди. "Пахтакор" ҳаётимда катта ўрин тутган. Менга иш таклиф қилишса, клубда қолишни муҳокама қиламиз.

Шунчаки юриб, маош олишни хоҳламайман. Мен чинакамига ишлашим лозим. Тер тўкадиган ишда меҳнат қилишга тайёрман.

"Пахтакор" матбуот хизмати
Rating: +54   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика