Latest news

02:22Ла Лигага йўл олган клуб мураббийи мухлислардан унинг истеъфосини талаб қилиши кераклигини сўради  0 01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  7 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  1 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  3 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  16

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди" News

Жамшид Саидов: "Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалабани истайди"

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Олимпик MobiUz" - "Қизилқум" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун асосан ёш футболчилардан иборат таркибни майдонга туширгандик. Биринчи бўлимда ўйинимиз чиқмади. Иккинчи бўлимда ҳужумларни фаол ташкил этдик, гол ҳам урдик. Мағлуб бўлган эканмиз, умумий айтадиган бўлсам, бугун ёмон ўйнадик.

- Кубок баҳсларида жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Кубокми, чемпионатми, фарқи йўқ, ҳамма ғалаба қозонишни истайди. Хатто ўртоқлик ёки назорат учрашувларида ҳам ҳеч бир жамоа ютқазаман деб майдонга чиқмайди. Вазифамиз бор, навбатда 2 та ўйин бор, ўша учрашувларда ғалабага эришиб, плей-офф босқичига чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Майдон ҳақида фикрингиз?

- Барча аъло даражада. Инфратузилма жиҳатдан ҳам зўр. Бу борада менда бирон эътироз йўқ.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика