Latest news

12:45Гвардиола Эдерсон билан боғлиқ вазият ҳақида: "Агар футболчи кетишни истаса, у кетиши керак"  0 12:18ОЧЛ-2. "Андижон"нинг гуруҳдаги рақиблари ҳамда мураббий ва футболчиларнинг қуръага муносабати  2 11:55"Арсенал" бразилиялик футболчига қизиқиб қолди  0 11:28Родригонинг "Реал"дан "Манчестер Сити"га эҳтимолий ўтиш тафсилотлари маълум бўлди  1 10:48Превью. 8 йиллик танаффусдан сўнг "Бунёдкор" "Бухоро"ни ўз уйида мағлуб эта оладими?  3 10:20Превью. Ўтган тур мағлуб бўлган "Андижон" ва "Машъал" ўзаро баҳс олиб боради  0 09:53Флик йирик ғалабадан сўнг футболчиларини танқдид қилди  6 09:25Превью. Сўнгги турда ғалаба қозонган "Қўқон-1912" ва "Сурхон" баҳсида устунлик ким томонда?  0 08:58Гвардиола таркибдан норози эканлигини маълум қилди  10 08:40Ўртоқлик ўйинлари. "Интер" ва "Ювентус" ғалаба қозонди, "Рома" эса Саудия клуби билан дуранг ўйнади  1 08:27Sofascore. "Нол"га ўйнаган Алиқулов ва Ҳусанов, гол урган Ғаниев кечаги учрашувларда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56Суперлига. Бугун яна 3 та учрашув бор  2 07:25МЛС. "Интер Майами" "Лос-Анжелес Гэлакси"ни мағлуб этди, Месси захирадан тушиб, гол ва ассист қайд этди  6 06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  3 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ" News

Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Шўртан" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим, оддий бўлмаган баҳсда ғалаба қозондик. "Дўстлик" жамоасида бош мураббий ўзгарган ва улар ўтган турда илк уч очкосини қўлга киритганди. Табиийки, руҳий кўтаринкилик бор эди. Худога шукур, олдимиздаги вазифани бажардик. Футболчиларимга борларини бергани учун раҳмат айтаман",- дейди Анвар Бердиев. 

- "Шўртан" уй жамоаси бўлиб қолаётганди. Сафарда эса кўп очколар йўқотмоқда. Бугун меҳмондаги илк 3 очкога эришилди. Бу рақиб даражасидан келиб чиқиб шундай бўлдими ёки жамоа рақиб майдонида қандай ўйнашни ўргандими?

- "Шўртан"ни уй жамоаси демаган бўлардим. Сафарда ҳам ўйинлар қийин ўтмоқда. Про лигада ўткинчи учрашувлар йўқ. Очколар осонликча олинмаяпти. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. 

- Иккинчи бўлимда "Дўстлик" босимни оширган сари Шаҳбоз Нуриддиновда хатолар кўп кузатилди. Уни алмаштирмаслик захирада мос номзод йўқлиги билан боғлиқми ёки сизнинг ишончингиз?

- Захирамизда футболчилар бор. Шаҳбоз Нуриддинов ўзига юклатилган вазифани қўлдан келганча бажаришга ҳаракат қилди. Энди хатоларни кўриб чиқамиз ва устида ишлаймиз. 

- Биринчи давранинг ўртасидан ўтдик. "Шўртан" сиз истаган ҳолатга кириб боряптими?

- Истаймизми ёки йўқ таркибимизда янги футболчилар кўп эди. Улар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Ўйлайманки, учинчи ва тўртинчи даврага келиб янада чиройлироқ ўйин кўрсатамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика