Latest news

07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  1 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  1 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  20 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  6 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  59 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  72

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади News

"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади

Суперлига 9-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Қизилқум" ўйинидаги ҳолат.

"Суперлига 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" — "Қизилқум" учрашуви якунида мезбон жамоа ходимлари Илҳом Яквалхўжаев ҳамда Нодирхўжа Йўлдошев номақбул ҳаракатларни амалга оширди.

Эндиликда мазкур иш Тартиб-интизом қўмитасида кўриб чиқилади. 

Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 23-боби ҳакамлар қарорига шикоят ёки эътироз билдириш учун ажратилган бўлсада, "Пахтакор" клубининг юқорида кўрсатилган ходимлари регламентга амал қилмай, учрашув ҳакамларига нисбатан жуда қўпол муносабатда бўлди. Йўлдошев техник зонада ҳакамни куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилди, шунингдек, учрашув комиссарининг иш фаолиятига ҳалал беришга уринди. Яквалхўжаев эса стадионнинг ВИП трибунасидан туриб ўта қўпол сўзлар ишлатгани етмаганидек, кейинчалик ҳакамлар хонасига бостириб киришга уринган. Оқибатда ҳар икки ҳолатда ҳам масалага Миллий гвардия ходимлари аралашган.

"Пахтакор" клуби расмийлари учрашув якунига етганидан кейинги ярим соат давомида ҳакамликка нисбатан шикоят киритмаган. Бу эса клуб персоналида якдил позиция мавжуд эмаслигини билдиради. Бироқ Лига комиссари стадионни тарк этиб, ўз иш жойига келганидан кейингина "Пахтакор" техник директори телефон орқали алоқага чиқиб, ҳакамлик сифатига нисбатан эътироз киритмоқчи эканлигини билдирган. Комиссар регламентнинг 23.2-бандидан келиб чиқиб, эътироз қабул қилишни рад этган. Биринчидан, клуб белгиланган вақтга амал қилмаган, иккинчидан эса эътироз ёки шикоят техник директор эмас, балки бош мураббий ёки спорт директори томонидан қайдномага киритилиши ва имзоланиши лозим.

Қўшимчасига, "Пахтакор" клуби матбуот хизматининг яна бир вакили Беҳзод Назаров медиа трибунада стадионга ташриф буюрган ОАВ вакилларининг иш фаолиятига ҳалал бериб, бутун учрашув давомида жуда қўпол сўзлар билан сўкиниб ўтирган. Бу каби ҳолат Назаров билан илк бор содир бўлаётгани йўқ. Ўтган мавсумда мутахассис шунга ўхшаш ҳолат учун жаримага тортилганди. Афсуски, ОАВ билан ишлаш бўлими ўзини профессионал томондан тутиш ўрнига, юқоридаги каби ҳунук ҳолатларга сабабчи бўлмоқда. Бу эса Лиганинг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, "Пахтакор" матбуот хизмати клуб расмий телеграм каналида билдирган фикрлар учун жавоб беришига тўғри келади. 

Лига "Пахтакор" матбуот хизматига ўз вазифасига профессионал ёндашишни тавсия қилади. Боиси, Қизилқум билан учрашув якунида матбуот анжуманида Лига томонидан ОАВ вакиллари учун тақдим этилган аккредитация билан эмас, балки клуб томонидан берилган бошқа аккредитация билан иштирок этган ходим томонидан мураббийларга провокацион саволлар берилгани аниқланган. Матбуот анжуманида рухсат этилмаган шахснинг иштирок этиши масаласи ҳам Лига томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва жазога тортилади. 

Матбуот анжуманида "Пахтакор" клуби устози Максим Шацких клуб ҳомийси Лигага техника сотиб олиб бериш таклифини бергани ва мазкур таклиф рад этилгани тўғрисида фикр юритган. Лига Шацкихдан мазкур фикрини фактлар билан конкрет асослаб беришини талаб қилади. Умид қиламизки, мураббий бунинг уддасидан чиқа олади. Агар эплай олмаса, ОАВ билан кейинги учрашувда мазкур фикрларига қўшимча изоҳ беради", — дейилади хабарда.

Rating: +12   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика