Latest news

13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  2 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  5 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  7 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  7 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  24 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9 07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  4 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин" News

Иван Бошкович "Пахтакор"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг: "Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин"

Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.


"Ўйин жуда қизиқарли ўтди. Бешта гол ва кўплаб вазиятлар содир этилди. Узоқ кутилган ғалабага эришдик. Жамоам ва футболчиларимга ишонаман, улар бугун яхши ҳаракат қилишди. Йигитлар ўйин давомида тактик жиҳатдан ўзгаришлар қилган ҳолда яхши тўп тепишди ва голдан сўнг ўзларига келган ҳолда характер кўрсатишди. Рақиб бизга энг яхши ўйнимизни намойиш этишга имкон бермади, аммо ғалабага эриша олдик", — дея сўз бошлади Бошкович.

— Жамоага жорий мавсумда стабиллик етишмаяпти...

— Қандай ностабиллик ҳақида гапиряпсиз? Биз биттагина ўйинда Суперлигага етакчисига 1-2 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Ностабиллик кўрмаяпман. Ўйинни кучайтиришимиз керак, натижанинг ўзи келади.

— Бугун жамоангизнинг икки қаноти жуда фаол ўйнади. Бу "Пахтакор"га қарши ўйинга қўйилган тактиками ёки ҳар бир баҳсда шундай ҳолатни кўрамизми?

— Тактика бошқа, ўйинчилар сифати бошқа. Дориев ва Йововичлар жуда кучли ўйинчилардир, улар сифатли дриблинг қила олишади ва бирга-бир вазиятларни яхши якунлашади. Умуман олганда турлича ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бундан ташқари бугун ёш ўйинчиларни туширдик. Масалан, Отабек Аҳадов, бу унинг учун илк ўйин бўлди. Шунингдек, Хондамир Мустафоқулов... Мавлонқулов, Синдаров, Фозилов. Улар ҳам Суперлигада ўйнашмаган. Ёш ўйинчилар эплашмоқда, аммо катталар ва улар ўртаси баланс топганмиз.

— "Локомотив" ҳам "Пахтакор"га қарши фаол ўйнашдан қўрқмади ва ўйинни ютди. "Сўғдиёна" билан ҳам шундай бўлди. Нима деб ўйлайсиз, жамоалар "Пахтакор"га қарши қўрқмай ўйнашни бошлашдими ёки бу "шерлар"нинг таркиби кучайгани сабабми?

— Замонавий футболда кимдир ҳам ўйнаб, ҳам қўрқишини билмайман. Сиз буни қандай кўрасиз, билмайман. Ҳар бир жамоа рақибига қарши ўйин олдидан уни таҳлил қилади ва шунга мос тактика танлайди. Бугун мен яхши "Пахтакор"ни кўрдим. Чемпионатимиз шундай, заиф жамоанинг ўзи йўқ. Барча исталган рақибини ютиши мумкин. Бу Ўзбекистон футболи учун фойда. "Пахтакор"га келсак, улар доим Ўзбекистон чемпионлиги учун даъвогар бўлишади. Уларда катта муаммоларни кўрмаяпман, клубда терма жамоа футболчилари ва ёш ўйинчилар бор.


Rating: +11   

Comments

+4   
30 mar 22:21:00
Лацио Пахтакор
Мағлубиятни тан олиш ҳам, мардни иши. Бу мағлубит балки яхшиликадир. Оғирроқ, лекин Сўғдиёна муҳлисларини табриклайман омад Жиззахликларга, Пахтакоримизга кейинги ўйинларга омад.
+3   
30 mar 22:18:05
Nabijon Temirov
Бўларканку қоил-е,уйда хам Пахтакор билан шу натижани кўрсатсаларинг супер бўларди..........................................................,
+2   
30 mar 22:44:07
SO'G'DIYONA Jizzax
Reply to comment by Абдугаффор . N
Дарвозабонни мужизавий суви иш берди шекили
Росаям хотинчалишга ухшаб чайнадингда шу Митровичникини. Кутингга киряптими. 2 йилдан бери чайнаганинг чайнаган. Эрке бусенгчи бировни суви билан дини билан нима ишинг бор. Шу чайнаб кайф оласанми дийман бировникини.
+2   
30 mar 22:29:45
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Сугдиёнани табриклайман. Чиройли булмасахам натижа учун ажоиб уйнаб беришди. Мухими тоза уйин килди. Вакт чузишлар килмади.
+2   
30 mar 22:12:25
Soccerland777
Негадир Пахтакор стадиони ҳам снос бўлади, деган хаёлга боряпман. Тушунган тушунди...
+1   
30 mar 22:42:49
Farrux Suyarov (Suyarov)
Гап йук омад сугдиёнага
   
31 mar 15:44:56
mirabzal
Пахта бу йил хич нарса юутомиди УЗИ урниниям топвопти бу кетишда хор буса кере афсус
   
31 mar 09:10:59
Shohruhbek Mahmudov
Hammasi nazoratim ostida baribir Paxta Artel liga chempioni bo'ladi oxirida,
   
31 mar 04:23:42
МАСТЕР
Респект
   
30 mar 22:36:34
SHohjahonErgashev
O‘tgan yili ham paxtakor boshida ikki marta yutqazgan keyin oxirida nima bo‘lgani hammaga ma'lum.
   
30 mar 22:15:22
jizzax_so'g'diyona
Axir ligamiz osiyoda etakchi urinlarda turadiku.
   
30 mar 22:14:22
Абдугаффор . N
Дарвозабонни мужизавий суви иш берди шекили
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика