Latest news

18:11"Челси" "Реал"нинг икки юлдузи учун 180 млн евро тайёрлади  0 17:48Рауль Асенсио "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 17:20Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси. Ўзаро ўйинлар тарихи  8 16:58"Ливерпуль" Диогу Жота билан хайрлашишга тайёр  2 16:34"Байер" Вирцнинг нархини маълум қилди. Футболчига "Реал" ва "Манчестер Сити" қизиқиш билдирмоқда  1 16:04Ўзбекистон кубоги. Саралаш босқичида 16 та жамоа иштирок этади, қуръа бугун ўтказилади  0 15:48"Барса" ёзда вингер ва ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Деку трансфер бозорида вариантларни қидирмоқда, аммо бюджет ҳали маълум эмас  2 15:21"Байер" ҳимоячиси Эрмосо жароҳати туфайли мавсум охиригача сафдан чиқди  0 14:56"Арсенал" Сака билан янги шартнома борасида музокара ўтказади  1 14:2239 ёшли Модрич яна бир мавсум "Реал"да қолишни истамоқда  2 13:56Альваро Мората афсусда  2 13:20Ван Дейк Месси билан бир лигада ўйнаши мумкин  0 12:56"Ливерпуль" ва "Милан" "Реал" тарбияланувчисининг трансферига қизиқиш билдирмоқда  2 12:27Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қирғиз Республикасига қарши оқ либосда ўйнайди  5 12:25КХДР терма жамоаси нима учун Лаосда ўйнамаяпти?  38

Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик” News

Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик”

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Хотира-79” – “Ёзёвон-Лочинлари” (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бунгача иккита кетма-кет дуранг қайд этгандик. Шу боис Уйчига фақат ғалаба учун боргандик. Аммо ўйлаганларимиз амалга ошмади. Ўйин деярли жамоамнинг устунлиги остида ўтди, деб ўйлайман. Аммо якунда ҳисоб бўйича мезбонлар ғолиб чиқди. Бу тарихда қолади. Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасдим. Чунки уларнинг ишини назорат қиладиган масъул кишилар бор. Лекин ўйиндан сўнг йигитлар ёнимга келиб, футболдан кўнгли совуб бораётганини куюниб гапириб берди. Бундай пайтда нима қилишни ҳам билмай қоласан экан киши. Агарда ўйин борасида ютқазганимизда футболчиларни кейинги учрашувга руҳий жиҳатдан тайёрлаш мумкин эди. Бироқ майдон ташқарисидаги “ишлар” кўнгилни хира қилмоқда. Шогирдларим футбол ўйнашга қўрқиб қолишди. “Хотира-79”га қарши баҳсда иккинчи гол дарвозамизга киритилган вазиятни олайлик, ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Бош ҳакам унга қараб қўйди. Шунда лайнсмен ҳам байроқни тушириб, майдон маркази томон юугуриб, гол бўлганини ишора қилди. Бу футболчиларимга жуда таъсир қилди – дейди Исломбек Муродович.

Исломбек Рустамбеков

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика