Latest news

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  137 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди News

Иқбол Бобохонов Бангладешдаги илк голини урди

Фаолиятини Бангладешда давом эттираётган Иқбол Бобохонов ҳам Отабек Валижоновдан кейин ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.

Кеча бўлиб ўтган мамлакат кубогининг 2-тур учрашувида Бобохонов жамоаси «Арамбах» «Читтагон Абахани»га қарши майдонга чиқди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Ҳисобни рақиб очди ва 2:0 кўринишига келтирди. Биринчи бўлимнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Иқбол Бобохонов пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни қисқартирди. Учрашув якунланиши арафасида ҳисоб тенглашди. Ушбу натижадан сўнг «Арамбах» ва «Читтагон Абахани» жамоаларининг нафақат очколари, балки тўплар нисбати ҳам тенг бўлиб қолгани боис, гуруҳ пешқадамини аниқлаш мақсадида жамоалар пенальтилар серия орқали ғолиб номини аниқлашди. Футбол лотореясида омад Бобохонов жамоасига кулиб боқди. Аҳамиятлиси, учрашув давомида ҳам пенальтидан унумли фойдаланган Иқбол серияда ҳам ўзига билдирилган ишончни оқлади. Шу тариқа Бобохоновнинг жамоаси гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Бунга қадар Отабек Валижонов ва Фурқат Ҳасанбоев тўп сураётган БЖМС клуби ҳам навбатдаги босқичга чиқиш вазифасини уддалаган эди.


Rating: +7   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика