"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди
25 jul 2025 14:43
News
Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати маълум қилди.
Ёзги трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун "Навбаҳор" уч босқичда иш олиб бориши лозимлиги таъкидланганди.
Кеча, 24 июль куни ФИФА "Навбаҳор" клубига нисбатан белгиланган трансфер тақиқини олиб ташлади. Мазкур тақиқ Гиорги Никабадзе ўз маошини вақтида олмагани ортидан қўйилганди. Маълум бўлишича, клуб бу борада ўз мажбуриятини тўлиқ бажарган.
Эндиликда "Навбаҳор" ўзбекистонлик футболчилар олдидаги мажбуриятларини адо этишга киришган. Лига айни вақтда мазкур масала қандай давом этаётганига ойдинлик киритмоқда. Клуб ва футболчилар ўртасидаги келишувга кўра, Наманган клуби шу йилнинг 1 июль санасига қадар қарздорликни ёпиши лозим эди. Мазкур сана вилоят ҳокими томонидан берилган кафолат хатида кўрсатиб ўтилган.
Шунингдек, Лигага тўғридан-тўғри мурожаат киритган собиқ мураббий ва бошқа маҳаллий футболчилар олдидаги мажбуриятлар ҳам ҳал қилиниши лозим.
Маълумот учун, 30 июль куни Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси ёпилади.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Comments