Latest news

14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  4 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  3 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  3 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  5 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  40 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  3 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  5 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ News

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди.

Лига "Навбаҳор" клубининг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши юзасидан ўз хавотирини билдиради

"30 июль санаси тугаши билан Лига мусобақаларида иштирок этаётган клублар учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тизими ёпилади. 

Айни вақтда барча клублар Лига билан ўзаро шартномаларни мувофиқлаштириш устида иш олиб бормоқда. "Навбаҳор" клуби эса нафақат мазкур масала юзасидан кечикмоқда. Балки икки катта муаммо қаршисида турибди. 

Биринчидан, "Навбаҳор" янги футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Боиси, ФИФА Гиорги Никабадзе даъвосини қаноатлантирган бўлиб, клуб ўз собиқ футболчиси олдидаги қарздорлигини бартараф қилмагунга қадар, "Навбаҳор" учун трансфер тақиқини жорий қилган. 

Иккинчидан, "Навбаҳор" шу йилги қишки трансфер ойнаси давомида собиқ футболчилари Жамшид Искандеров, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ва даъвогар футболчилар "Навбаҳор" билан келишиб, қарздорлик босқичма-босқич бартараф қилинишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. ЎФУнинг 19 июль куни Лига ҳамда ЎФА тегишли қўмитасига ёзган хатида "Навбаҳор" келишувларга амал қилмагани кўрсатиб ўтилган. Бу каби ҳолат қайта-қайта такрорланаётганидан келиб чиқиб, Уюшма эндиликда фақатгина тақиқ билан чекланиб қолмай, ФИФА низомлари асосида "Навбаҳор" клубидан 6 очко олиб ташлаш даъвосини илгари сурган. 

Лигага маълум бўлишича, "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси давомида бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олган. Бироқ уларни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирча очиқ турибди. Олдиндаги 9 кун давомида клуб аввалига ФИФА қўйган тақиқни олиб ташлаши, кейинчалик ЎФУ билан келишув шартларини бажариши, шунингдек, Лига олдидаги мажбуриятларига эътибор қаратиши лозим. 

Маълумот учун, 26-27 июль саналари иш кунлари ҳисобланмайди. Шундан келиб чиқилса, "Навбаҳор" 7 иш куни ичида вазиятдан чиқиб кетиши талаб этилади. 

"Навбаҳор" қайд этаётган натижалар, жорий мавсум клуб намойиш этаётган ўйинлар ва клуб олиб бораётган сиёсат йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлигини қайд этган ҳолда, юқоридаги кўрсатилган масалалар бир неча кун давомида ижобий ҳал этилишига умид билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида. 

Аввалроқ "Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилгани ва клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика