Latest news

17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  2 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  2 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  6 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  0 16:05Роналду "Ал-Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   11 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  9 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  18 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  1 13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  5 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  13 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  2

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири" News

Интервью. Марчелло Липпи: "Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири"

Хитой терма жамоасининг янги устози Марчелло Липпи ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Италиялик мураббий терманинг Россиядаги мундиалга чиқиш имкониятлари борасидаги саволга дарҳол "оқ байроқ"ни кўтаришни истамади. Хитой айни пайтда Осиё қитъасидаги саралаш баҳсларида 4та ўйиндан сўнг 1 очко тўплаб ўз гуруҳида охирги поғонада бормоқда. Жамоа гуруҳ пешқадамлари Эрон, Ўзбекистон ва Жанубий Кореядан мос равишда 9, 8 ва 6 очколарга ортда бормоқда.

Липпи хитойлик футболчиларнинг муаммоларидан албатта хабардор. Ноябрь ойида Қатар, кейинги йил март ойида Жанубий Корея устидан ғалаба қўлга киритилса Хитой дарҳол Россиядаги Жаҳон чемпионатига чиқиш пойгасига қўшилиши аниқ.

«Айни пайтда вазият биз учун жуда мураккаб, – дейди 68 ёшли мураббий. – Худдики, бизда имконият қолмагандек туюлмоқда. Аммо бирлашиб деярли амалга ошириб бўлмайдиган ишни амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари терма жамоанинг келажаги ҳақида ҳам бош қотириш керак. Бунинг учун рақобатбардош жамоа тузиш лозим».

Липпи бундан олдин Хитойнинг «Гуанчжоу Эвергранд» клуби билан уч марта мамлакат чемпиони бўлди ва бир бор Осиё чемпионлар лигасида ғолиб чиқди. 2013 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ушбу мураббий қўл остидаги «Гуанчжоу» чорак финалда Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубини доғда қолдирди ва учинчи ўрин учун баҳсда Роналдиньоси бор «Атлетико Минейро»га 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйди. Липпи олдинроқ Хитой терма жамоасида ишлаши ҳам мумкин эди, аммо клубдаги иши туфайли бундан воз кечганди.



«Бундай имконият бўлганди, бироқ мен «Гуанчжоу»да ишлаётгандим, шу сабабли бу вариантни кейинроққа қолдиришга мажбур эдим. Гуанчжоудаги фаолиятим тугагач Италияга қайтдим, яна Хитойга қайтиб келишни истардим. Бу мамлакатнинг мени қўллаб қувватлаётганини ҳис қилиб турардим.

Замонавий футболда Хитой энг кучли мамлакатлардан бири. Хитой футболига ривожланишида ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Бу ерда кучли футболчилар етарли, Хитой ўзини бошқалардан кучсиз деб ҳисобламаслиги керак, бунинг учун янги даражага чиқиш лозим. Хитойга керакли жиҳатлар – масъулият, аниқ мақсад ва мақсадга эришиш учун ишонч».

Хитой терма жамоаси илк бор 2002 йилда Жаҳон чемпионатига чиққанида ҳам уни хорижлик мураббий сербиялик Бора Милутинович бошқарар эди. Хитойнинг ўша натижани такрорлаш имконияти жуда ҳам паст. Бироқ Липпи Жаҳон чемпионатларида мўжиза яратишга уста.

«2006 йилда ҳеч ким Италия Жаҳон чемпиони бўлишини кутмаганди», – дейди ЖЧ-2002 ва Евро-2004даги муваффақиятсизликлардан сўнг Италияни чемпион қилган мураббий.


ФИФА расмий сайтидан Нарзулла Сайдуллаев таржимаси

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика