Latest news

22:49АПЛ клублари сўнгги 10 йилликда трансферлар учун қанча ишлатишди?  0 22:22"Ювентус"га "Челси" футболчиси керак  0 21:57Нико Уильямс болалигидаги кумирлари ким бўлганини айтди  4 21:34Максим Шацких: "Черан, Собирхўжаев борасидаги саволлар менга берилмасин. Бу мавзу ёпилган"  16 20:57Миржалол Қосимов: "Натижадан ҳам ўйиндан ҳам қониқдим"  2 20:36Суперлига. ОКМК "Жар"да "Пахтакор"ни мағлуб қилди  6 20:25"Пахтакор" кумуш медаллар учун курашдан чиқди  10 20:06Суперлига. ОКМК ВАР томонидан 13 дақиқа текширилган ҳамда япониялик футболчи томонидан урилган голлар эвазига 11 йилдан сўнг сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  58 19:50Гари Невилл АҚШда дам олган Рэшфорд ва Каземирони танқид қилди  3 19:21"Реал" январда Эндрикни ижарага бермайди  0 18:59Жоау Канселу: "Ҳар доим "Барселона"га мухлислик қилганман"  2 18:35Сон Туркияда тўп тепиши мумкин  0 18:06Александр Ежов: "2-3 та вазиятни юз фоиз голга айлантиришимиз керак эди"  0 17:50Асрор Алиқулов: "Машъал" кейинги мавсум Суперлигада ўйнамайди? Бу ҳақда эшитганимиз йўқ"  3 17:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ-2 доирасидаги баҳсни бошқаради  0

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида News

Интервью. Фарруҳ Иброҳимов — "Хоразм"нинг старти, "Локомотив"даги олтин даврлар ва испаниялик мураббий ҳақида

"Хоразм" жамоаси қишки трансферлар вақтида таркибига Суперлига ҳавосини кўрган тажрибали футболчиларни жалб қилди.

Бобур Қосимов, Мўмин Мелиев, Ойбек Нурматов, Фарруҳ Иброҳимов каби футболчилар ўз тажрибаси билан жамоанинг муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда. Фарруҳ Иброҳимовни мухлислар "Локомотив", "Металлург"даги фаолияти орқали яхши танишади. Футболчи ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказганди. Иброҳимов билан аввалги жамоалари, Про лига ва бошқа мавзуларда суҳбатлашдик. 

- Дастлабки 3 та турда "Хоразм" пешқадам турнир жадвалида бўлиб турганди. "Қўқон-1912" билан ўйинда жамоага нима бўлди? Стартдаги натижалар алдамчи эдими?

- Тўғри айтдингиз. Мавсумни ёмон бошлаганимиз йўқ. 3 та турдан сўнг биринчи ўринда кетаётган эдик. Биз фақат сабабини қиламиз. Қолгани худодан. Фарғонада бироз бўлса ҳам омадимиз келмади. Жамоадаги барча ҳаракат қилди. Қайсидир жойда бўшашдик ва хатоларга йўл қўйдик. Ҳозир айбдорни қидиришни мавриди эмас. Барчамиз бирлашиб навбатдаги ўйинларга тайёрланишимиз керак. 

- Жисмоний, тактик тайёргарлик ўз йўлига. Бу мағлубият руҳан таъсир қилмайдими?

- Ўйинни кўриб чиқиб хатолар устида иш олиб борамиз. Бу мағлубиятни тезда унутамиз. Ўйлайманки, таъсир ўтказмайди. Жамоамизда характер борлигини кўрсатамиз. Мавсум энди бошланди. Ҳали ўйинимизни яна кучайтира оламиз. Ҳеч қайси жамоадан қўрқмаймиз ва ҳурмат қиламиз. 

- Фаолиятингизда илк бор қуйи лигада тўп тепяпсиз. Про лигада қайси томонлама янгиликлар кўрдингиз?

- Про лига жамоалари билан аввал ҳам тўқнаш келганим боис тасаввур бор эди. Асосий ўзгариш сифатида майдонлар сифати яхшиланганини айтишим мумкин. Ўйинлар ҳам осон ўтмаяпти. Ҳар бир турда кураш кечмоқда. Суперлигага чиқиш учун барчада имконият бор. Про лига шу пайтгача анча ўсишга эришгани кўриниб турибди. 

- Фаолиятингизни "Локомотив"да бошлагансиз. Бунгача бўлган босқич ҳақида гапириб берсангиз?

- 2015 йил "Пахтакор"дан "Локомотив-БФК" сафига бориб қўшилганман. У ердан мени ўринбосарлар таркибига жалб қилишган. Катта футболгача Дилшод ака Нуралиев қўл остиларида тўп тепганман. Футболчи бўлишимда уларнинг ҳиссалари катта. Йигит кишининг бошига тушадиган қандай қийинчилик бўлса, барчасидан худонинг марҳамати билан оила аъзоларим ёрдамида бирга ўтиб келганмиз. У пайтларни кўп эслашни истамайман.  

- "Локомотив"да ўзига ҳос олтин давр бўлган. Ўша вақтларда клуб мунтазам совриндор бўлиб келган. ОЧЛ қатнашган. Таркибда юлдузлар тўп тепган. Хотирангизда нималар қолган?

- Мазкур жамоада футболчилик давримнинг энг яхши онлари ўтган деб ҳисоблайман. У ердаги муҳит, оила, бундай футболчилар билан ишлаш барчага орзу. "Локомотив"да нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам ўсишга эришдим. 


- "Металлург" бу фаолиятнинг чўққиси бўлдими?

- Бекободда энг яхши ўйинларимни кўрсатишга ҳаракат қилдим. У ерда менга Луисма Эрнандеснинг ишончи, футболчиларга муносабати яхши даражага чиқишимга туртки бўлди. Тўғри натижалар яхши бўлмагандир. Лекин мураббийнинг шогирдига бўлган муносабати ўсиш ёки ўсмаслигига таъсир қилишини тушундим.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика