Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  24 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Интервью. Азизбек Ҳайдаров: "Ўзимни қаттиққўл дея олмайман, лекин жуда талабчанман" News

Интервью. Азизбек Ҳайдаров: "Ўзимни қаттиққўл дея олмайман, лекин жуда талабчанман"

ЎФА терма жамоалар бўлими бошлиғи Азизбек Ҳайдаров бир неча кун олдин сайтимизга интервью берган эди.

Интервьюни видео кўринишда эътиборингизга ҳавола этдик. Лекин кўпчилик ўқувчиларимиз фикрини олиб суҳбатнинг матнли шаклини ҳам чоп этишни лозим топдик. Хабарингиз бор, Азизбек Ҳайдаров 2019 йилнинг футболчилик фаолиятини якунлаб, ЎФАда иш бошлади. Шу боис суҳбатни бироз узоқдан бошлашга қарор қилдик.





- 2019 йилги мавсумни "Локомотив" сафида бошлаган эдингиз. Ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда тўсатдан футболни якунлаб, бошқа ишга ўтиб кетдингиз. Бунга нима туртки бўлди?

- Тўғри, мавсумнинг биринчи қисмини "темирйўлчилар" таркибида ўтказдим. Равшан Сайфиддинович Эрматов ЎФАга ишга ўтганларидан кейин мени чақиртиришди ва ўзбек футболини кўтариш учун янги иш таклиф қилишди. Очиғи, менга ишонч билдирилгани ва севган ишим, яъни футболда қолганим учун хурсанд бўлдим. Фаолиятимни давом эттириш учун имкониятим етарли эди, аммо етарлича ўйнаб бўлдим деб ўйладим.

- Ўтган бир ярим йил ичида футболга қарашларингиз қай даражада ўзгарди?

- Олдин футболчи бўлганман, бу тамоман бошқа олам. Ўша пайтда футболга фақат футболчи сифатида қарар эдим. ЎФАда иш бошлаганимдан кейинги вазифам эса футболга шароит яратиб бериш. Футбол ўйнаган пайтимда эркинроқ эдим, энди шуни тезроқ унутиш керак. Ҳозир ассоциацияда оддий ходимман, қўл остимдаги ходимлар билан муносабатим олдингисига нисбатан ўзгариши керак. Тўғрисини айтсам, ЎФАга ишга ўтганимдан кейин футболни жуда ҳам соғиндим, қайтгим ҳам келди. Ҳатто бу ердаги ишимни давом эттириб, фақат ўйин кунлари бориб ўйнаб беришимни сўраган жамоалар ҳам бўлди. Лекин қабул қилмадим, чунки футболчи сифатида ўзбек футболига боримни бериб бўлдим. Бизга ўхшаган ёшлар чиқиши учун қўлимиздан келганини қиламиз.



- ЎФА Терма жамоалар бўлими ҳақида маълумот берсангиз...

- Бўлимимиз ЎФА таркибидаги энг катта бўлимлардан ҳисобланади. Таркибида мураббийлар, таҳлилчилар, операторлар, аёллар футболи, мини-футболга қарайдиган ходимлар бор. Менинг қўл остимда айни пайтда 16 киши ишлаяпти. Мураббийлар 50 кишидан ошади, уларни ҳисоблаб ўтирмайман. Ҳозир терма жамоалар сони кўпайган. Бир-биримизга ёрдамлашиб, ишлашда давом этяпмиз.

- Ўзингиз ҳам терма жамоада ўйнагансиз, ҳозир эса раҳбарсиз. Айни пайтда футболчиларга қараб нималарни ҳис қиласиз?

- Футболчиларга ўзим мотивация беришга, кўзида "олов ёқишга" ҳаракат қиламан. Чунки миллий жамоага келганда ҳамма нарсани унутиш керак. Терма жамоа бир йилда 3-4 марта йиғилади. Бу ерда барча муаммоларни эсдан чиқариш керак, сабаби энди фақат ўзингиз учун эмас, бутун халқ учун ўйнайсиз. Бизнинг авлод фаолиятини тугатяпти. Биздан кейин келаётганлар эса мустақиллик даврида туғилган йигитлар, уларнинг психологияси, дунёқараши бошқача. Футболчилар хоҳлаган барча нарсаларни муҳайё қилишга, енгиллик яратишга ҳаракат қиляпмиз. Шароитлар олдингидан яхшиланган. Улар талаб қилган нарсаларни тайёр қила олсак, натижа талаб қилиш мумкин.

- Терма жамоалар йил давомида бир нечта йиғин ўтказади. Йиғинлар қачон ва қаерда бўлиб ўтишини мураббийлар ҳал қиладими ёки терма жамоалар бўлимими?

- Келинг, миллий жамоани олайлик. Терма жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов олдимизга келиб нима хоҳлаётганини айтади. Мураббий режаларини ёзиб олиб, ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев билан муҳокама қиламиз. Чунки терма жамоа йиғини миллий чемпионат билан бир вақтга тўғри келмаслиги керак. Кейин бир йиллик режани тузиб, мураббийлар кенгашига тақдим қиламиз. У ерда ҳар бир мураббий қиладиган иши ҳақида маълумот беради ва йиғин тугаганидан кейин қилиб бўлинган иш ҳақида маълумот беради. Мураббийлар кенгаши йиғин тўғри ташкил қилинган-қилинмагани ҳақида фикрларини айтишади. Умумий хулосалардан келиб чиқиб, якуний қарорни қабул қиламиз. 2020 йилдан бу нарсага жиддий эътибор қарата бошладик.



- Ўртоқлик ўйинлари учун рақиб топиш билан ким шуғулланади? Халқаро бўлимми ёки терма жамоалар бўлими?

- Бу иккала бўлим бажарадиган иш деярли бир хил. Терма жамоа мураббийлари қаерда, қандай рақиб кераклигини айтишади. Мен уларнинг фикрини олиб, халқаро бўлимга бераман. Халқаро бўлим вазиятни ўрганиб жавоб қайтаради.

- Миллий терма халқимизнинг энг суюкли жамоаси ҳисобланади. Қўл остингизда эса кўплаб жамоалар бор. Шуларнинг барчасига бир хил муносабатда бўлишга қийналмайсизми?

- Яқинда миллий жамоа бошқа рангли либосда, қолган терма жамоалар бошқа рангда ўйнашни таклиф қилишди. Мен рад қилдим. Ҳозирча барча бир хил либосда ўйнаши керак. Олдин аёллар футболига эътибор суст эди. Ҳозир шуни кучайтирдик. Бу ҳақда мен фикр билдиришим тўғри бўлмайди. Бу саволни футболчиларнинг ўзига берсангиз, улар олдинги ва ҳозирги раҳбарият орасидаги фарқни айтишлари мумкин. Мини-футболга ҳам яхши шароитлар яратишга ҳаракат қиляпмиз. Улар Эрон ва Марокаш билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Миллий жамоага келсак, улар ҳам кучли рақиблар билан ўйнашини хоҳлаймиз. Аммо катта футболдаги кучли рақиблар кўп пул сўрайди. Масалан, Аргентина 2 млн евро, Бразилия 3 млн евро... Биз ҳам хоҳлаймиз, Бразилияни чақиришни.

Ўтган йил Эрон ва Ироқ билан ўртоқлик ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотдик ва ассоциация ҳисобига кам бўлса ҳам пул тушди. Маркетинг соҳасини кучайтиришимиз керак. Маҳаллий тадбиркорлар "уйғониб", футболни кўтариш учун ёрдам беришлари лозим. Бу давлатнинг ўзига оғирлик қилади.

- Йирик компанияларни ҳомийликка таклиф қилиш учун аввало уларнинг футболга қарашини ўзгартиришимиз керак. Бизда натижа пасайса, ҳомийлар футболдан воз кечгиси келади. Шу фикрга қўшиласизми?

- Тўғри, ўзбек халқининг табиатида қизиққонлик бор. Шу туфайли биз доим ҳужум қилишни яхши кўрамиз. Шунинг учун мухлислар биздан фақат ютуқ талаб қилишларини тушунса бўлади. Лекин уларнинг фикрини ўзгартириш футбол атрофидаги кишилар қўлида. Кўпчилик футболчиларнинг маошини гапиради, маблағни камайтириш кераклигини таъкидлайди. Аммо футболчи бўлиш учун 15 йил лой кечиб ишлаш кераклигини ҳамма ҳам билмайди. Бу осон эмас. Шундан кейин футболчи ўзига жамоа топса топди, топа олмаса юраверади: касби ҳам йўқ, иши ҳам йўқ.



- Собиқ футболчиларга пенсия ажратилар экан деб эшитдик. Шу ростми?

- Билмадим, бу ҳақда эшитмадим. Лекин ФИФАда шундай дастур бор. Терма жамоада кўп ўйин ўтказган, фаолиятини тугатганидан кейин қийналиб қолган футболчиларни қўллаб-қувватлашга ихтисослашган. Уларни ўқитишади ва иш ўргатиб, ўзлари иш ҳам топиб беришади.

- Раҳбар сифатида қўл остингиздаги ходимларга нисбатан қанчалик талабчансиз?

- Тўғрисини айтсам, йигитларга талабларимиз улкан. Биринчи навбатда ҳурмат талаб қиламан. Иш бўйича жуда ҳам талабчанман, лекин уларни ўрни келганда жуда эркалайман. Буни ўзлари ҳам яхши билади.

- Ҳеч столни муштлаб урган пайтингиз бўладими?

- Албатта, бу иш пайтида бўлиб туради. Муҳими, ҳеч кимнинг дилини оғритиб қўймаслик. Айтганимдек, талабчанлик юқори даражада.

- Сайтимиздаги комментларни ўқиб турасизми?

- Тўғрисини айтсам, изоҳларни ўқимайман.

- Бу вақтнинг йўқлигиданми?

- Йўқ, вақт бор. Аммо ҳар хил гаплар билан ўзимни чалғитгим келмайди. Чунки бизда негатив ортиб кетган. Масалан, Германия жаҳон чемпионатида гуруҳда қолиб кетганида уларни ҳеч ким тарк этмади. Бизда эса "уриб ташлашади". Ҳозир нега ўзингни немислар билан тенглаштиряпсан, ҳали бирор марта жаҳон чемпионатига чиқмагансан дейдиган мухлислар топилиши мумкин. Биз шу йўлда ҳаракатдамиз.

- Келинг, энди мухлисларни қизиқтираётган мавзуга тўхталамиз. Ўз вақтида Вадим Абрамов қўл остида ўйнагансиз. Ҳозир у киши сизнинг қўл остингизда ишлаяпти. Ўзаро муносабатлар қандай?

- Футболчилигимда кам гаплашардик. Ҳозир эса олдин бўлмаган мавзуларда ҳам суҳбатлашишга мажбурмиз. Ўзаро мулоқот кўпайган, аммо ҳозирги муносабатларимиз расмий доирада. Футбол ўйнаб юрганимда эркинроқ эдим, мураббийга эркаланардик, у киши ўйинчиларнинг отасидек бўларди. Ҳозир эса позициямиз ўзгарган, энди бир-биримизга эркалана олмаймиз.

- Абрамов билан тил топишиш осонми?

- Жуда ҳам осон. У киши билан гаплашиб кўрганлар билади, жуда хушчақчақ ва тез чиқишиб кетадиган киши.



- Терма жамоамизнинг ФИФА кунларидан ташқари йиғин ўтказишига қандай муносабат билдирасиз?

- Бунинг яхши томони бор. Сиз эътибордан четда қолаётган футболчиларни кўриб олишингиз мумкин. ФИФА кунларида эса таянган ўйинчилар хизматидан фойдаланишга мажбурсиз, бунда эксперимент қилолмайсиз. Охирги марта ФИФА куни қачон бўлганди? Ўтган йил. Кейингиси шу йил мартда бўлади. Мартда саралаш ўйинимиз бор. Шу боис тайёргарлик кўриб борган яхши.

- Ўтган йил барча терма жамоалар бош мураббийлари 2021 йилдан фақат термада ишлаши шарт деган ЎФА қарори чиқди. Бироқ футбол ичида юрганлар сезиб турибди, Вадим Абрамов ҳамон "Бунёдкор"да. Сиз бу ҳолатга қандай қарайсиз?

- Бунга ижобий қарамайман. Ўтган йил бу масала кўп кўтарилди. Шу туфайли ЎФА Ижроия қўмитаси терма жамоа мураббийларининг клубларда ишлай олмаслиги тўғрисида қарор чиқарди. Бу қарор тасдиқланди, оммага хабар берилди. Энди кимгадир имконият бериб, ўз қароримизга қарши бора олмаймиз. Акс ҳолда, қарорлар ижроси таъминланмаслиги мумкин. Шу туфайли ҳеч бир чекловни айланиб ўтиш мумкин эмас. Сиз эшитган нарсани биз ҳам эшитяпмиз. Буни юристларимиз, инспекциямиз ўрганяпти. Агар улар тўғри деб топишса, Абрамовга нисбатан чора кўрилади.

- ОФК жорий йилда ўтказилиши керак бўлган 16 ҳамда 19 ёшгача бўлга футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатларини бекор қилди. Ўзбекистон U-19 ва U-16 терма жамоаларининг кейинги тақдири нима бўлди? Улар тарқаб кетадими?

— Йўқ, тарқалиб кетмайди. Тимур Кападзе бошчилигидаги 2001 йиллар жамоаси 2024 йилги Олимпиадада ўйнайдиган болалар. Улар ишлашда, тайёрланишда давом этади. 2004 йилларнинг энг яхшилари 2003 йиллар таркибига қўшилади. Уларга ҳам йиғин ташкил қилиб берамиз.

- Маълумки, Ўзбекистон 2027 йилги Осиё Кубогига мезбонлик қилиш учун ўз номзодини қўйганди, аммо кўп ўтмай қайтариб олинди. Шунга ойдинлик кирита оласизми?

- Бу саволга менда тўлиқ жавоб йўқ. Тўғри, заявка берилди. У ерда биз қилишимиз керак бўлган ишлар бор эди. Сўров юборган мамлакатлар ўша ишларни бажариб бориши керак ва охирида мезбонлик битта давлатга берилади. Ўйлашимча, бизга қўйилган минимал талаблардан қайсидир бажарилмаган ёки молиявий шароит билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу саволга аниқ жавобни билмайман.

- Шу йил ўтказилиши керак бўлган 19 ёшгача футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбонлиги бизда қолди. Шунингдек, аёллар ўртасидаги қитъа биринчилигига мезбон бўлиш учун талабгорлардан биттасимиз.

- Ҳа, аёллар ўртасидаги қитьа чемпионатини қўлга киритсак, мезбон сифатида тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида иштирок этамиз. Ва бунинг учун аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига чиқишга имкониятимиз етади.

- Барча саволларга жавоб берганингиз учун раҳмат! ЎФАдаги фаолиятингизга омад ёр бўлсин.


Х.Холиқов суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика