Latest news

17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 17:21"Қўқон-1912" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  7 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15 10:35Артета: "Ливерпуль" кучайиб кетди"  6

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик" News

Илҳом Мўминжонов: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов журналистларнинг саволларига жавоб берди:

- Бугунги ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. "Қизилқум" жамоасида иккита вазият бўлди ва бундан навоийликлар самарали фойдаланиб, гол уришди. Иккинчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз бизга оғир ботди. Йигитлар яхши ўйин намойиш қилишди, берилган кўрсатмаларимни яхши бажаришди, аммо омад бизга кулиб боқмади. Биринчи бўлимда ҳисоб тенглигида бизда голга тортадиган хавфли вазият бўлганди. Мансур Саидов бу ҳолатда тўпни Неманья Йовановичга оширишни афзал билди. Шу вазиятни биз голга айлантиришимиз керак эди.

Бу футбол... Майдон текис, тўп юмалоқ. Аввал ҳам таъкидлаганимдек жамоага таклиф этилган футболчилардан фахрланаман. Мен чақирган ўйинчилар ўйиндан-ўйинга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизга ғалабаларни тортиқ этишади.

Клубга жалб этилганлар билан ҳали кўп ютуқларга эришамиз. Бугун бизга омад етишмади. Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида тўпни назорат қилиш бизда бўлгани ва рақибга босим ўтказиш мақсадида Мансур Саидов ўрнига Рўзимбой Аҳмедовни майдонга туширдим. Икки ҳужумчи билан ўйнаш услубига ўтдик. Камчиликларимиздан тўғри хулоса чиқариб, кейинги беллашувга тайёргарлик кўрамиз. "Қизилқум" майдони бугун идеал холатда экан. Мамлакатимиздаги ҳар бир ўйингоҳ майдонини шундай бўлишини истардим, - дейди Мўминжонов.


Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика