Latest news

07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  18 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  25 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   7

Игорь Шквирин: "Бунёдкор"ни ютиш учун 1 та гол уриш камлик қилади" News

Игорь Шквирин: "Бунёдкор"ни ютиш учун 1 та гол уриш камлик қилади"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон" (3:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Шубҳасиз, биз мағлубиятга лойиқ эмасдик. Ўтган ўйинлардаги каби вазиятлардан фойдаланишда қийналдик. "Бунёдкор"ни ютиш учун 1 та гол уриш камлик қилади. Қарши ҳужумлар орқали голлар ўтказиб юбордик. Биринчи таймни оладиган бўлсак, мезбонлар айтарли хавфли ҳолатларни юзага келтиришмади. Ҳар бир ўйинда ҳосил қилаётган вазиятларимиздан ҳеч бўлмаганда 50 фоизидан фойдалана олганимизда эди, ҳозирги ўрнимиздан юқорироқда турган бўлардик. 8-9 очкони шу орқали йўқотдик.

- "Сурхон" ғалаба қозонди. "Турон"нинг Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Олдин айтганимдек, ҳаммаси охирги турларда ҳал бўлади. Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Бугунгидек мағлубиятлар жамоамиздаги ички ҳолатга таъсир қилади ва ишонч камаяди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика