Latest news

19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  6 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  1 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  92 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2

Ҳамиджон Актамов: "Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик" News

Ҳамиджон Актамов: "Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик"

"Бухоро" - "Қизилқум" жамоалари учрашувидан сўнг, матбуот анжуманига меҳмонлар Ижрочи директори Ҳамиджон Актамов ташриф буюрди.
- Бу йилги мавсумнинг сафардаги дастлабки ғалабасини қўлга киритганимиздан жуда хурсандмиз, - деди Ҳамиджон Ғуломович. - Ўйинда гарчи мезбонлар ҳисобни очган бўлса-да, якунда йигитлар учрашув ҳакам ҳуштаги чалингунга қадар давом эттишини исботлай олишди.  Иккинчи бўлимда таркибда амалга оширган ўзгаришларимиз ўз самарасини берди. Бутун ўйин давомида бизни уюшқоқлик билан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизга катта раҳмат!  Бухорода стадионнинг ўзидан туриб навоийлик олти юз нафарга яқин мухлис кузатиб борди. Уларнинг ҳурмати учун ҳам бугун ғалаба қозонмасак бўлмасди. Бухорога фақат ғалаба учун ташриф буюргандик. Ишончни оқлашгани учун йигитларга катта раҳмат!

"Бухоро" ҳам кучли жамоа. Биз рақибни пухта ўрганганимиз ва уларга қарши муносиб тактика  танлай олганимиз эвазига муҳим уч очкони қўлга киритдик. Бухороликларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Кейинги пайтда хорижлик мутахассис излаётганимиз ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлганига келсак, ҳозирча бу ҳақда гапириш ортиқча. Юрий Лукин ажойиб инсон, тажрибали мутахассис. Биз у билан ишлашда давом этамиз. Ҳали  Навоийда кучли ва рақобатбардош жамоани шакллантириш йўлида қиладиган ишларимиз  талайгина. Муҳими, бизни муносиб қўллаб-қувватлаётган Навоий вилояти ҳокимлиги, ҳомийларимиз ва кўпсонли ишқибозларимиз ишончини оқлаш учун бор куч ҳамда имкониятимизни ишга соламиз.

"Қизилқум" ПФК Матбуот хизмати.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика