Latest news

22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  0 21:48Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  5 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  0 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  9 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  3 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  5 18:55"Қизилқум"ни яна 2 нафар футболчи тарк этди  1 18:41Расман: Пўлатхўжа Холдорхонов энди "Андижон" футболчиси!  14 18:27"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини йўқотди  19 18:14Ўзбекистон Кубоги-2026 мусобақаси 1/2 финал ва финал ўйинлари марказлашган ҳолда ўтади  6

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик" News

Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"

Суперлиганинг 23-тури доирасида "Андижон" - ОКМК баҳсидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Авваламбор, мухлисларга миннатдорлик билдираман. Чунки ажойиб атмосферада футбол гувоҳи бўлдик. Ўйинга келадиган бўлсак, мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик. Биринчи бўлимда ўтказиб юборган голимиз шубҳали туюлмоқда, офсайд бормиди йўқмиди, бу ўзларига ҳавола. "Андижон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Иккинчи бўлимда жуда кўп меҳнат қилдик, лекин "Андижон" жамоаси тартибли ҳимояланди ва уларнинг дарвозасига йўл топа олмадик, рақиб дарвозабони ҳам яхши ўйин намойиш қилди. Бир қанча вазиятларда, шунингдек, сўнгги дақиқаларда ҳам Хуршид вазиятдан гол уриши мумкин эди. "Андижон" жамоасига келгуси ўйинларда омад тилаб қоламан.

- Бугун жамоангизга ғалаба учун нималар етишмади деб ўйлайсиз?

- Яратилган вазиятдан гол уриш керак. Биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимдаги каби шижоат билан ўйнаш керак эди. Рақиб бундай яхши ҳимояланиб турган вақтда кўп ҳам вазиятлар бўлмайди. Лекин шунда ҳам биз яхши вазиятларга эга бўлдик, бироқ бундан фойдалана олмадик.

- Иккинчи бўлимда Асадбек Собиржонов майдонга тушганидан кейин ОКМК жамоасининг ҳужумлари кўпайди. Уни асосий таркибда туширса бўлмасмиди?

- Агарда уни туширсак ҳам лекин деган савол берилиши мумкин эди. Ҳақиқатдан ҳам у ўйинга яхши қўшилиб кетди, бироқ тортишувли вазиятда ўзини бундай тутиши керак эмасди. Шундоқ ҳам вақт биз учун ишламаётганди. Бундай ҳолатда фақатгина футбол ўйнаш керак эди. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика