Latest news

01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  1 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  3 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0

Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон" News

Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.


- Барчага ҳайрли кеч. Бугун биз шунчаки хурсандмиз. Бу ғалаба биз учун муҳим эди. Андижон халқи бу ғалабани 16 йил кутди. Ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биринчи бўлим бизнинг назоратимиз остида ўтди. Иккинчи бўлимни эса натижани сақлаш учун ўтказдик. Йигитлар охиригача сабр қилишди, чидашди ва ўзларига керак бўлган ғалабани қўлга киритишди. Биз бунга лойиқ эдик. 

- Ўйиндан мамнунмисиз?

- Ҳа, тўлиқлигича. Айниқса бугун. ОКМКга қарши нима қилиш керак бўлган бўлса, барчасини қилдик. Қўл остимиздаги ҳамма кадрдан фойдаландик. Уларга ҳеч қандай гап-сўзим йўқ, улар мен учун қаҳрамон.

- "Олимпик" билан яхши мавсумларни ўтказган Отабек Жўрақўзиев "Андижон"да яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Унга нималар етишмаяпти?

- Унга ўзига бўлган ишонч етишмаяпти. Футболда баъзида гол уриш эмас, тўпни ошириш ҳам муҳим аҳамият касб этади. Барчаси ўз ўрнига қўйилиши керак. Ҳа, балки унга бўлаётган талаблар олдингидек бўлиши мумкин, лекин жамоа ва жамоадошлар у учун янги. Барчасига вақт керак, буни олдин ҳам айтганман. У юқори даражали футболчи. Ҳали у ўзини кўрсатади.

- Жамоанинг навбатдаги учрашуви халқаро майдонда бўлади. "Андижон" бу баҳсга қандай тайёрланади?

- Доимгидек. Барчасини ёзиб қўйганмиз. Бу баҳсга ҳам оддий ўйиндек тайёрланамиз. Барчаси режа остида кечади. Ғалаба? Биз ҳам ғалабани кутяпмиз. Ҳар бир ўйинда буни кутамиз. Бу футбол, шу сабабли бу ҳар доим ҳам амалга ошмайди. Сизлар ҳам бошқа футболларни томоша қиласизлар, барча жамоалар ғалаба қозонишни исташади. Биз ҳам одамларга қарши, яхши савиядаги рақибларга қарши баҳс олиб борамиз. Ишонинг биз ҳам ғалаба учун ўйнаймиз.

- "Сўғдиёна" билан ўйинда ҳам бугун ҳам жамоа яхши вазият яратмоқда, лекин голли вазиятлар яратишда қийналмоқда.

- "Сўғдиёна"га иккита, бугун эса битта гол урдик. Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон". Эслашни ҳам истамайдиган "Сўғдиёна"га қарши баҳсда биз тўлиқлигича ўйинни назорат қилдик ва ғалаба қозонишимиз керак эди. Йигитлар сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштирганига ҳам шукур. Бугун ҳам биз кўплаб вазиятлар яратдик. Лекин бизда ҳам реализация панд бермоқда. Бу борада ҳар кун ишлаяпмиз. ОКМК эса бугун биринчи бўлимда дарвозамизга фақатгина битта зарба бера олди. Иккинчи бўлимда эса биз ортда ўйнаганимиздан кейин, тушунарлики, ОКМКда кўп вазиятлар, узатмалар бўлди. Лекин такрорлайман, биз ғалабага лойиқ эдик.

Rating: +5   

Comments

+6   
27 sep 01:11:22
Izzatillo89!
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
Копадзени нима алоқаси бор. Андижон ўйини ҳақидаю мавзу
+4   
27 sep 01:48:05
Мансур Исмаилов
Reply to comment by Izzatillo89!
Копадзени нима алоқаси бор. Андижон ўйини ҳақидаю мавзу
Булар тушида хам Кападзени йўқлаб чиқса керак))
+2   
27 sep 08:04:14
Зинуp
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
Тема бошкаю бу ерда. Омалекин ёммон ичинг тула йиринглаб кетган экансан бору. Бориб битта урдириб кел бумай кетётган булсанг. Хар куни камида икки уч марта ёзасан копадзени. Падаринга минг лаънат сени трол!
+2   
27 sep 07:53:54
Davron Jenjayev
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
ey dalbayop kannavaro murabbiy sifstida nimani qoyil qilgan bilasammi sal miyeni ishlat dalbayop bulma
+1   
27 sep 06:21:00
Davlatbek Alibekov
Шатскийни су'злари тугри жамоа аста секин шакилланиб бораяпди
+1   
27 sep 06:16:02
ABDUSALOM ZHURAEV
Шу акани кўрсам кайфиятим кўтарилади-да:)
   
27 sep 11:37:46
Rasul M
Reply to comment by TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
San girt palakat bola ekansanu Futbolni qaerin bilan korishing endi Malum...Canavaro deganlari Bir mavsumni ozida Xam Udineseda ishlagan keyin zagrebda ikkalasida nari borsa 6oyda xaydalgan...Saviya yuqori bolsa nega xaydashsin Umuman nol bolsa kerakda
   
27 sep 11:11:27
Комилжон Кодиров
Транспорт яхши килиш 4ерак Эди..бор уйинчиларни хам кеткизиб узинга карашли Пахтакор захирасини олиб келволиб гапини кара Макс...хамма легиенарларни йукотдинг.уларга кушиб турдимуродовни хам яхшиям тукатаев бор экран...1954й.
   
27 sep 09:39:55
Futbol Uchun
Барселона Испанияда Андижон Ўзбекистондаги жамоларга қарши ўйнайди, мухлислар кўпроқ гол умид қилишга ҳаққи бор Шатскихбек.
   
27 sep 06:55:59
Soccerland777
Журналистларни (айниқса Ўзбекистондаги) бир тийинга олмайдиган одам. Худди Росииядаги Карпинга ўхшайди. Муомала маданияти йўқ.
   
27 sep 06:15:51
mirabzal
макс бир юутса шунака довши чикиб колади
-1   
27 sep 00:06:00
Sahobat a
Vay meyya bu sugdiyona bilan tulliq uyinni nazorstga oldek dib aytebdimi zurga durrang uynadiku nimasiga katta ketadi bir narsani qoyillatgande
-1   
26 sep 23:02:14
NEWS 24
Bu galaba ketgan pulga
-4   
27 sep 00:37:08
TOMJIQ_OLOT
Кападзени кўрмуридларига гап тушунтириш қийин экан... Кападзе эплолмайди, у ўқиши, ўрганиши, малака ошириши лозим! Каннаваро ким-у Кападзе ким?! Майнавозчилик ҳам эви биланда энди. Хуллас, хорижлик мутахассисни таклиф этиб, ЎФА тўғри қарорга келган.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика