Latest news

08:37"Шўртан" Тошкентда йиғинга киришди  0 08:10Расман: "Андижон" тожикистонлик ҳужумчиси билан шартномани бекор қилди  1 07:45Вадим Абрамов: "Камчиликлар мана шундай кучли рақибларга қарши баҳсда кўринади"  1 01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  1 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  6 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  15 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  12 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  13

BALLON D'OR-2025 News

BALLON D'OR-2025

Бугун бутун дунёнинг нигоҳи Париждаги Théâtre du Châtelet театрига қаратилади.

1862 йилда қурилган ва 2000 кишини ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу театрда ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланади ва "Олтин тўп" соврини топширилади. Ушбу маросимни ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин. Саҳифани янгилаб туриш эсдан чиқмасин.


ЯНГИЛАШ


01:49. УСМОН ДЕМБЕЛЕ!


01:43. Кечанинг асосий ғолибини афсонавий Роналдиньо эълон қилади.

"Олтин тўп" ТОП-10


10. Нуно Мендеш

9. Доннарумма

8. Палмер

7. Мбаппе

6. Ҳакими

5. Рафинья

4. Салоҳ

3. Витинья

2....

1....


01:35. Айтана Бонмати ("Барселона") энг яхши аёл футболчи деб топилди. Бонмати "Олтин тўп"ни кетма-кет учинчи марта қўлга киритмоқда.


01:25. Саҳнага иккита "Олтин тўп"лар олиб чиқилди. Тез орада уларнинг эгалари номи эълон қилинади. Саҳнада Андрес Иньеста ва бу белги деб ўйлайсизми?


01:00. "Арсенал" аёллар жамоаси (Чемпионлар лигаси ғолиби) ва ПСЖ мавсумнинг энг яхши жамоалари деб эълон қилинди.


00:50. Эва Пахор ("Барселона") ҳамда Виктор Гёкереш ("Спортинг", ҳозир "Арсенал") "Герд Мюллер" (тўпурар) совринини қўлга киритишди. Швед ўтган мавсум 63та гол уришга муваффақ бўлган эди.


00:42. Жанлуижи Доннарумма (ПСЖ, ҳозир "Манчестер Сити") ва Ханна Хэмптонлар ("Челси" ва Англия терма жамоаси) "Яшин соврини"ни қўлга киритишди. Доннарумман ўтган мавсум ЧЛ ғолиби бўлди, Хэмптон эса Англия билан Европа чемпионати ғолибига айланди.


00:29. Луис Энрике (ПСЖ) энг яхши мураббий деб топилди. Аммо айни дамда парижликлар меҳмонда "Марсель"га мағлуб бўлишяпти.


00:23. Сабрина Вигман (Англия аёллар терма жамоаси) энг яхши аёл мураббий деб топилди.


00:15. "Барселона"нинг 19 ёшли аёл футболчиси Вики Лопес ҳам "Копа" совринига лойиқ кўрилди.


00:10. Рафаэл Варан энг яхши ёш футболчига "Копа" совринини топширди. Ушбу совринни ЛАМИН ЯМАЛ қўлга киритди.


00:00. Маросим бошланди.


23:51. ПСЖ юлдузлари маросим бошланишига тайёр, аммо айни дамда ПСЖ Лига1 доирасидаги баҳсда мағлубиятга учраяпти. Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб "Марсель" - ПСЖ 1:0


22:15. Меҳмонларни кутиб олиш жараёни бошланди. Қизил йўлакчада машҳурлар пайдо бўлмоқда. Бу пайтда эса рейтинг эълон қилинди.


21:50. Théâtre du Châtelet театри маросимига тайёр. Меҳмонлар аста-секинлик билан тадбирга ташриф буюришмоқда.


21:30. "Керак бўлса буни 10 марта такрорлайман. Аммо улар бунга тайёр эмас" - Винисиус Жуниор.

Ўтган мавсум соврин учун курашда иккинчи бўлган Винисиус Жуниор бу сафар 16-ўринни банд қилди.


21:15. Навбат 21-25 ўринларни эгаллаганларга.


21:00. FranceFootball бошлади. Кучли 30 ликка кирган дастлабки 5 футболчи номи маълум бўлди.




Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика