Latest news

19:16Ашурматов: "Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтганидан кейин ўзгариб қолмади"  0 18:49Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди  1 18:21Касорлани албатта Ла Лигада кўрамиз. У яна бир мавсум "Овьедо"да қолади  0 17:57​"Челси" Мадуэкенинг нархини кўтарди. Бу "Арсенал"ни қўрқитмоқда  2 17:34АПЛнинг икки клуби "Манчестер Сити" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 17:06"Пахтакор" йирик агентлик мижози бўлган ироқлик футболчига кўз тикди  5 16:40Расман: "Арсенал" АПЛ клуби сардорини қўлга киритди  2 16:24Суперлиганинг 2 та клуби Ироқ терма жамоаси хавбекига даъвогарлик қилмоқда  4 16:03"Насаф" 3 та позицияга легионер олиб келади  7 15:41Ҳожимат Эркинов собиқ клуби ҳакамларни сотиб олишда айбланиб чемпионатдан четлаштирилди  5 15:15Суперлига-2025. Биринчи даврада мураббийлар томонидан айтилган фикрлардан сара иқтибослар   2 15:01"Олимпик" вакиллари 2 ойдан бери маош олишмаяпти  3 14:53"Олимпик"ка бош мураббий тайинланди  7 14:33Маскерано: "Мен учун Месси – футбол тарихидаги энг яхши футболчи"  12 14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  22

Ҳамид Актамов: “Раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши жамоамизни ғалабага ундайди” News

Ҳамид Актамов: “Раҳбариятнинг қўллаб-қувватлаши жамоамизни ғалабага ундайди”

Иккинчи давранинг дастлабки учрашувида Муборакда “Машъал” жамоаси меҳмони бўлган Навоийнинг “Қизилқум” футболчилари навбатдаги (0:1) ғалаба ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Давралар оралиғида ўз таркибини сезиларли даражада кучайтира олган кончилар бу йилги мавсумда ўз олдиларига совринли ўринлардан бирини эгаллашни мақсад қилишган. Жамоадаги ички муҳит, ўзгаришлар, келгуси режалар ҳамда навбатдаги учрашувга ҳозирлик  хусусида  жамоа бош менежери Ҳамиджон Актамов “Қизилқум” ПФК Матбуот хизматига интервью берди.

—   Аввало Муборакдаги ғалаба билан табриклаймиз. Айтинг-чи, ҳозирда жамоадаги муҳит қандай?
—   Раҳмат. Мавсум аввалида ўз олдимизга чиройли футбол намойиш этиб, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилишни вазифа қилиб қўйгандик. Биринчи давра якунлангач, вилоятимиз ҳокими ҳамда бош хомиймиз — Навоий кон металлургия комбинати (раҳбари — Қувондиқ Саноқулов) жамоамиздан катта ғалабалар кутаётганлиги, бу борада қўлларидан келганича мадад беришларини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Уларнинг қўллаб қувватлагани натижасида таркибимизни тажрибали футболчилар билан бойитдик. Раҳбариятнинг бу каби эътибори ва ғамхўрлиги жамоамизни янги ғалабалар сари руҳлантириши ва ундаши табиий, албатта. Жамоадаги ички муҳит эса аъло даражада, таркибда бир-бирини анчадан бери яхши танийдиган, биладиган ўйинчиларнинг йиғилганидан хурсандман.


—   Бу йилги таркибда барчамиз учун таниш, тажрибали, аммо катта ёшдаги футболчилар тўп сурмоқда.  Навоийда уларга ўринбосарлар тайёрлашнинг аҳволи қандай?
—   Ҳа, фикрингизда жон бор, албатта. Мавсум бошида Самандар Шодмонов, Илҳом Юнусов, Алишер Юсупов каби футболчиларни таклиф қилгандик. Сўнгра, давралар оралиғида эса Ҳамза Каримов, Эркин Бойдуллаев, Неманья Йованович, Воҳид Шодиев ва Жасур Ҳасанов каби нисбатан катта ёшдаги футболчилар таркибга қўшилди. Агар жамоа ўз олдига жиддий мақсадни қўйса, фақат иштиёқнинг ўзи камлик қилади. Бу йўлда футболчилар тажрибаси ва маҳорати жуда асқотади. Қолаверса,  тажрибали футболчининг жамоага қўшилиши ёшлар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтаб беради. Мисол учун, Хитой футбол лигасини олинг.  У ерда ҳам бир  қанча ёши ўтган юлдузлар тўп сурмоқда. Аммо Хитойнинг ўзида ёш футболчилар етишиб чиқиши тўхтаб қолгани йўқ, футбол ривожланмоқда. Шу ўринда эътиборингиз учун айтиб ўтмоқчиман, охирги пайтларда Навоийда футболга эътибор кучайтирилди. Секин-аста маҳаллий футболчилар ҳам етишиб чиқмоқда. Азизбек Усмонов, Файзулло Қамбаров, Саиджон Ҳайитов каби маҳаллий футболчиларнинг асосий таркибда ўз ўрниларини топиб бораётганлиги кишини қувонтирмай қолмайди.

—   Ўн еттинчи турда Навоийда иккинчи давра олдидан анча кучайган Қашқадарёнинг яна бир клубини қабул қиласизлар. “Шўртан” билан ўйинда мухлисларни нима кутаяпти?
—   Ҳа, сўзсиз ғузорликлар иккинчи даврада эмас, биринчи давранинг охириданоқ кучайишни бошлашганди. Улар ўз уйларида ҳатто “Пахтакор”ни ҳам мағлубиятга учратишди. Мен Қашқадарё футболини ҳурмат қиламан. Жамоамизни олдинда жиддий рақиб кутиб турибди. Биринчи даврада кўплаб қимматли очколарни қўлдан чиқаздик. Мавсум охирида ҳар бир очконинг қадри билинади. Шу боис, хоҳ сафар, хоҳ уйда бўлсин, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Буни клуб раҳбарияти ҳам мухлисларимиз ҳам жуда исташмоқда. Қолаверса, совринли ўринлар даъвогар жамоани бошқа натижа асло қониқтирмайди.


 “Қизилқум”  ПФК матбуот хизмати.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика