Latest news

16:43Дуайт Йорк: "31 ёшли Погба МЮнинг бутун ярим ҳимоясидан яхшироқ формада"  4 16:19"Бавария" фикридан қайтиб қолди  4 15:30Салах "Олтин тўп" ҳақида: "Баъзида ҳолатга ташқи таъсир бўлиши мумкин"  19 15:06Рубен Аморим: "МЮ футболчилари танқидни кўнглига яқин олиб юборяпти"  0 14:36Дрогба Моуриньо ҳақида: "Қанақасига менинг "отам" ирқчи бўлиши мумкин?"  6 12:45Вальдано: "Пулдорлар келиб, футбол анча ўзгарди"  1 12:17Артета: "Чемпионлик пойгасидаги вазият 3 ой аввал қандай бўлса, ўшандайлигича қолмоқда"  7 11:54"FourFourTwo" жаҳон футболидаги энг яхши марказий ҳимоячилар рўйхатини эълон қилди  18 11:33Салоҳ: "Мухлислар доим ёдда тутишини истардим, мен улар учун боримни бердим"  4 11:00Шомуродовнинг триумфи: А Серияда 26-тур якунлари  0 10:53«Рома»ни янги мавсумда бошқаришга асосий даъвогар маълум  12 10:22"Манчестер Сити" ҳимоячиси расман қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди  2 09:56Sofascore. Шукуров энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:53ЦСКА аргентиналик футболчини сотиб олишга яқин  1 08:22Артём Довбикнинг ҳолати ҳақида маълумот берилди  3

Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз" News

Григорий Колосовский: "Металлург"ни Суперлигада сақлаб қолиш? Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Икки жамоа учун ҳам қийин ўйин бўлди. Ҳакамлик жуда ёмон бўлди. Учрашув давомида жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлдик. Барча қоидабузарликга негадир бир жамоа фойдасини кўзлаб қарор чиқарилди.  Ўйинни назорат қилишга интилдик. Қарши ҳужумда гол ўтказиб юборганимиз қимматга тушди. Голни ҳам “Олимпик” вакиллари қоидабузарлик ортидан киритишди. Ҳакам ушбу вазиятда нега ҳуштак чалмаганини тушуниш қийин. Ғалабага жуда яқин эдик.

- Жамоага қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун нима етишмаяпти?

- Вазиятлар бор, аммо якунлашда қийинчиликларга дуч келаяпмиз. Кўриб бораётган бўлсангиз, ҳар ўйинда голли вазиятлар яратамиз, бироқ якуний зарбаларга аниқлик етишмаяпти.


- Бугунги натижадан сўнг "Металлург"нинг Суперлигада сақлаб қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан имкониятимиз бор. Шундай экан, охиригача курашамиз. Жамоанинг мақсади ҳозир Суперлигадаги ўрнимизни сақлаб қолишга қаратилган. Албатта, муддатидан олдин таслим бўлмаймиз.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика