Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  3 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  7 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  8 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Футзал. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (4:0) ўйинидан кейин қандай фикрлар бўлди? News

Футзал. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" (4:0) ўйинидан кейин қандай фикрлар бўлди?

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги турида "Нефтчи" жамоаси "Сўғдиёна"ни қабул қилди ва ўйинда фарғоналиклар рақиблар дарвозасига жавобсиз 4 марта гол киритишди.

Шу тариқа, илк беллашувда мезбонлар ғолиб келишди. Ўйиндан кейин хар икки жамоа бош мураббийлари "Нефтчи" матбуот хизмати интервью беришди

Ойбек Абдураҳмонов (Сўғдиёна бош мураббийи):


- Қийин ўйин бўлди. Афсуски, юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик. Айнан шу туфайли мағлубиятга учрадик. "Нефтчи" кучли рақиб деб ўйлайман. Фарғоналиклар мавсум олдидан тажрибали футзалчиларни жамлашган. Биз эса жиззахлик ёш йигитлардан жамоа тузганмиз. Балки бизга бироз тажриба етишмаётгандир. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. Шу ўринда, жамоамизга ажойиб имкониятларни яратиб бераётгани учун "Сўғдиёна" ПФК раҳбариятига катта раҳмат айтиб қоламан.


Фаррух Зокиров ("Нефтчи" бош мураббийи):

- "Сўғдиёна" асосан ёш футболчиларидан иборат саналади. Лекин баҳс давомида шунга гувоҳи бўлдимки, рақиб жуда тезкор ўйин кўрсатди. Биринчи бўлимда урилган 3 та гол жамоамизга руҳий устунлик тақдим этди. Шу сабаб, ғолибона кайфиятда беллашувни давом эттирдик. Лекин бу натижа билан чегараланиб қолмаймиз. Эртагалик ўйинда ҳам Жиззах жамоаси бизга жиддий муаммолар туғдириши аниқ. "Нефтчи" жорий мавсумда фақат юқори ўринлар учун курашади.

Ҳожиакбар Жабборов ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика