Latest news

02:02Ўртоқлик ўйинлари. Португалия Финляндияни мағлуб этди, Италия эса Туркияни енга олмади  1 01:50"Манчестер Сити" АПЛ раҳбариятини судга берди  0 01:22Хуммельс фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин  0 00:55Родри: "Реал Мадрид" — дунёнинг энг яхши клуби"  1 00:28"Вест Хэм" футболчиси умрбод футболдан четлатилиши мумкин  0 00:10"Реал" афсонаси "Ал Насср"да иш бошлади  4 23:43Мбаппенинг "Реал"га ўтганига Роналду муносабат билдирди  4 23:26Ҳаким Фузайлов: "Ҳали кетма-кет очко қўлга киритиладиган ўйинлар келади"  5 23:09Муҳсин Низомиддинов: "Бугун бизга гол етишмади"  6 22:42Ўртоқлик учрашуви. Португалия — Финляндия. Роналду асосий таркибда эмас  5 22:27"Лос Анжелес Гэлакси" Ройсни қўлга киритиш учун унга алоқадор бўлмаган МЛС жамоасига пул тўлаши керак  1 22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  4 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  14 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  9

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ" News

Февзи Давлетов: "Гол ура олмасак, демак ғалаба йўқ"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Олимпик" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Учрашув оғир ўтди. Ғалаба қозона олмадик, дуранг натижа қайд этилди. Ҳафта давомида ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ҳар бир учрашув, кубокми, чемпионатми, оғир ўтаяпти. Йигитлар катта ҳажмдаги юкламларни бажаришаяпти. Ўйинлар давомида янада кучайиб борамиз.


Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилмадик. Иккинчи бўлимда захираларни ишга солдик, бироқ рақиб дарвозасига гол ура олмадик. Гол ура олмасак, демак ғалаба ҳам йўқ. Ишлашда, ҳаракатда давом этамиз.


- Жамоа мухлислари ҳақида фикрингиз?


- Албатта, бизда жонкуяр мухлислар бор. Улар бизни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келишади. Учрашувни томоша қилиш учун стадионга келган мухлисларга ҳам алоҳида раҳмат айтаман.

Rating:    

Comments

   
15 apr 11:19:19
Murodjon Ergashev
Мураббийлар штаби янгиланиш пайида турибди,ихтиет булиш керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика