Latest news

18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  3 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment" News

Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"

Суперлига 10-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов матбуот анжуманида қатнашди

- Ўйин ҳақида

- Футболчи ва мухлисларн ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин бўлди. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. "Локомотив"га қарши кечган сўнги тўқнашувни ўрганиб чиқдик ва хатоларни тўғирладик. Тўпга эгалик қилиш ва кўпроқ ҳужумга ўтишни мақсад қилгандик. Ўз олдимизга қўйган вазифани яхши удалладик деб ўйлайман.

- Аввалги учрашувларда жамоа фақатгина бир бўлим яхши ўйнаётганидан нолиган эдингиз. Бугунги ўйинда жамоангиз икки бўлим ҳам яхши ҳаракат қилди. Жамоангиз намойиш этган ўйиндан қанчалик қониқдингиз?

- Иккинчи бўлимда ҳимоядан ҳужумга ўтишда жуда-жуда кўп хатоларга йўл қўйдик. "Локомотив"га қарши баҳсда нақд 14та кераксиз хатолар қилдик. Бугунги учрашувнинг 30-дақиқасида ҳам бундай хатолар қилдик. Рақиб ҳам бугун яхши ўйнади. Шунингдек, учрашувга тайёргарлик кўриш учун бир кун камроқ вақтимиз бор эди.

- "Сўғдиёна" жамоаси кучли ҳужумчиларга эга эканлигини биламиз. Сўнги ўйинларда кўп гол ураётган Люпче Дориевни зарарсизлантириш режасини тузиб чиққан эдингизми?

- Дориев қайси футболчимизнинг зонасида пайдо бўлса, ўша футболчи унга қарши ўйнаши кераклигини айтгандим. Қўшимча режа ва персонал ҳимоя бўйича ҳеч қандай режамиз йўқ эди. Ким унга яқинроқ бўлса, ўша футболчи уни ёпиши керак. Биз ўзимизнинг ўйинмизни яхшилашимиз керак. Рақиб футболчилари ҳақида ўйлашга вақт йўқ.

- Силванус Нимели бугун қайдномадан жой олмади. Бунга сабаб нима? У жамоадан кетади деган хабарлар қанчалик рост?

- No comment. Кейинроқ расмий маълумот берамиз. Жамоамизнинг матбуот хизмати яқин орада тўлиқ маълумот беради.




Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика