Latest news

21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  0 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  2 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  7 20:21АПЛ. "Арсенал" – "Тоттенхэм": Инкапье, Эзе, Мерино, Дансо ва Қудус асосийда!  4 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  3 19:57Флорентино Перес: "Реал" мухлислари сони Евроиттифоқ фуқароларидан кўпроқ"  14 19:32Матерацци: "Асосийси, "Интер" "Милан"дан кучлироқ эканлигини билади"  3 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Трактор": жамоалар қандай рангли либосда ўйнайди?  2 18:55Драган Скочич: "Насаф" оддий хатолар туфайли "Ал Ваҳда"га ютқазди. Эртага барча нарсага тайёр туришимиз зарур"  11 18:36Одил Ҳамробеков: "Футболчилик фаолиятимни "Насаф"да бошлаганман, шу боис уларга қарши ўйнаш бошқача"  0 17:55"Бавария" ярим ҳимоячиси: "Месси мен учун ўрнак. У буткул бошқа даражада"  14 17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   4 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  14 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  7

Эрик тен Хаг йирик мағлубиятга изоҳ берди News

Эрик тен Хаг йирик мағлубиятга изоҳ берди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Севилья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Албатта бундай хатолар билан ўйинда ғалаба қозониш қийин. Биз янада ривожланишимиз керак. Бу менинг футболчиларга талабимдир. 

Бу биз қоча олмаётган муаммо. Якшанба куни биз ўзимизга келиб, характер кўрсатимиз керак бўлади. Ўша куни бизда янги имконият бўлади. 

Муҳит? Бу албатта таъсир қилиши мумкин, аммо бундай бўлмаслиги керак. Мухлисларимиз биз шундай муаммолар билан ҳам ўзимизга келиб олишни уддалай олишимизни кутишга ҳақлилар. 

Ўйинда бизга совуққонлик етишмади. Биз нотўғри қарорлар қабул қилдик. Яккакурашларда ютқаздик. Уларда ғалабага бўлган истак ва ирода кучли эди. Масалан иккинчи голни олинг. Катта ўйинларда 0:2 ҳисобида ортда қолаётиб, ғалаба қозониб кетиш қийин. 

Ҳозирги ўйинчиларга ишонаманми? Ҳа. Чунки биз кўп маротаба яхши ўйин ўтказдик ва яхши ғалабаларга эришганмиз. Аммо бу сафар бир неча ҳолатларга эмасдик. Сен бундай даражада "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилаётган бўлсанг, ҳар бир ўйинда тайёр бўлишинг керак. 

Бу яхши имконият эди. Ва ғалабани ўзимиз бериб юбордик. Ўзимизни айблашимиз керак. Имкониятларимиз кўп бўлди, аммо энди улар йўқ ва буни ўзгартира олмаймиз. Биз асосий эътиборни якшанбага қаратишимиз керак", - деди Тен Хаг. 

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика