Latest news

11:09Баҳодир Хакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  0 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  11 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  0 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  4 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  28 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  6 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида News

«Динамо»га қарши ўйинимиздан қониқдим. Йигитлар борини беришди» — «Юниред» бош мураббийи Самарқанд дербиси ва ўйиндаги вазиятлар ҳақида

ПРО-Лига 2-тури доирасида Самарқандда ўтган «Динамо» - «Юниред» (1:0) ўйинидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Алишер Латипов матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, «Динамо» жамоасини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўйин давомида бизда ҳам голли вазиятлар бўлди, аммо бундан фойдалана олмадик. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, аммо омад биз томонда бўлмади.

Жамоам ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, 1-бўлимда йигитларда ҳаяжон сезилди. Танаффусдан кейин эса жамоамиз буткул бошқача ўйин намойиш этди. Футболчилар ўйинидан қониқдим, чунки мағлубиятга қарамай улар майдонида борини бериб тўп суришди. Шогирдларимга раҳмат дейман.

- Жамоанинг аксар ўйинчилари ўтган мавсумларда «Динамо»да ўйнагани ва шу клуб тарбияланувчиси экани уларга қўшимча мотивация бердими?
- Албатта, ҳар бир ўйинчи ўзининг собиқ жамоасига қарши ўйнаганда бу жиҳат қўшимча руҳ беради. Футболда табиий нарса бу. Бугун бутун жамоа яхши ҳаракат қилди. Рақибдан қолишмай, томошабоп ўйнади. 


- Ислом Шарипов йиқитилган вазиятда пенальти бор эдими? Кўп ўтмай, Комил Шарофутдинов гол киритмасидан аввал қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилганини такрорий вазиятда кўрдик. Бугунги ҳакамлик ва вазиятлар бўйича қандай фикрдасиз?
- Пенальти борми ёки йўқми – бу бизнинг ишимиз эмас. Бўлса бордир, балки йўқдир, билмадим, бу масалада аниқ фикр билдира олмайман. Ҳакамларга эътирозим йўқ, - дейди Алишер Латипов «Динамо» - «Юниред» ўйинидан (1:0) кейин.


Dinamo

Komil Sharofutdinov - 38'

PRO liga. Round 2

23/03/2023, 18:00

0
:
1
Finished

Unired

45'
90'
38'  Komil Sharofutdinov
 

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика