Даврон Каримқулов: "Ижобий натижаларнинг омили меҳнат"
11 jun 2016 16:56
News
Даврон Каримқулов: "Ижобий натижаларнинг омили меҳнат"
11-турдан ўрин эгаллаган “Металлург” – “Андижон” учрашувидан кейин мезбонларнинг тажрибали ҳимоячиси Давронбек Каримқуловдан ўйин ҳақидаги фикрларини сўрадик:
Бу мавсум кўз тегмасин жамоамиз жуда ҳамжиҳатлик билан ишлаяпти ва керакли очколарни жамғараяпмиз. Бунда албатта мураббийлар штабимизнинг тинимсиз изланишлари, қолаверса жамоадошларимнинг берилаётган кўрсатмаларни тўлиқ ва аниқ бажариб бораётганлигида деб биламан. Ижобий натижаларимизнинг омили эса тинимсиз изланиш ва меҳнат самарасидир. Бу йилги мавсумда ўйинлар янада шиддатли, муросасиз ўтаётганлигини кўриб турибсиз. Жамоалар хоҳ ўз уйида бўлсин, хоҳ сафарда бўлсин юз фоизлик натижа учун кураш олиб боришмоқда. Бунинг натижасида эса мухлисларга томошабоп, мазмунли ўйинлар тортиқ этиляпти. Биринчи давранинг учдан икки қисми ортда қолди. Пешқадамлар сафида бораётганлигимиздан мамнунмиз. Аммо хотиржамликка берилмаслигимиз лозим. Олдинда “Бунёдкор”, “Локомотив”, “Навбаҳор”, “Нефтчи” сингари кучли рақибларга қарши ўйинлар бизни кутиб турибди. Давралар оралиғидаги таътилга ҳозиргидек юқори кайфиятда чиқиб кетишни истаймиз.
Бевосита бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсам, учрашув биз учун жуда қийин кечди. “Андижон”га очко сув ва ҳаводек зарур эди. Улар Бекободга уч очко олиш учун келишганликларини амалда исботлашди. Бироқ омад шу куни биз томонимизда бўлди. Биз яратилган имкониятлардан рақибга нисбатан унумли фойдаландик. Жамоамизнинг тажрибали ўйинчилари Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Зоҳид Абдуллаевлар ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўлишди. Ёшларимиз ҳам қараб туришмаяпти, фаолликлари билан мухлисларимизни хурсанд этишмоқда.
Андижон халқи футболни жуда севади. Жамоанинг ашаддий мухлислари ўйин қаерда бўлмасин албатта етиб боради ва “Андижон”нинг ўн иккинчи ўйинчиси сифатида футболчиларига далда бериб туришади. Мен “Андижон”га кейинги учрашувларида омад ёр бўлишини тилайман, дейди Даврон Каримқулов.
"Металлург" матбуот хизмати

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments