Даврон Ҳошимов: "Голни фарзандимга бағишлашганидан хурсанд бўлдим"
10 jan 2019 12:55
News
Даврон Ҳошимов: "Голни фарзандимга бағишлашганидан хурсанд бўлдим"
Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон (2:1) учрашувидан сўнг Даврон Ҳошимов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик, учрашув қийин ўтишини билардик. Чунки Суперлига тугаганига анча бўлди. Учрашувдан олдин иродали ўйин кўрсатишимизни жамоамиз сардори Одил Аҳмедов айтиб ўтганди.
Урилган голни кеча туғилган фарзандимга бағишлашганидан жуда ҳам хурсанд бўлдим. Ўғлимга Диёрбек деб исм қўйдик", - дейди Даврон Ҳошимов.
Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments