Latest news

00:01Англия финалда Испанияни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Евро-2025 ғолибига айланди  1 23:38Артур Испанияга қайтиши мумкин  0 23:15Доннарумма "Галатасарой"дан таклиф олган. Истанбулликлар дарвозабоннинг ПСЖ билан музокараларидаги қийинчиликдан фойдаланмоқчи  0 22:40"Ал Насср" Феликсдан сўнг ЖЧ ғолибини нишонга олди  5 22:16Диас "Бавария"га 75 млн евро эвазига ўтмоқда, томонлар барчасини келишиб олишди. "Ливерпуль" вингери 4 йиллик шартнома имзолайди  5 21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  2 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  3 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими? News

Чиндан ҳам келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб бориладими?

24 январь куни ПФЛ расмий сайтида “Келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш олиб борилади” сарлавҳаси остида кичикроқ мақола чоп этилди.
Бу мақолани кейинроқ футболга оид бошқа сайтлар ҳам беришди. Мақолани ўқиб чиқар эканмиз, бир томондан хурсанд бўлдик, иккинчи томондан эса бироз хафа.

Гап шундаки, Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш ҳақидаги қарор бизни қанчалик хурсанд қилган бўлса, қўмита йиғилишида шундай муҳим масала муокама қилинган бир пайтда журналистларнинг иштирок этмагани шунчалик ранжитди. Аслида қўмита йиғилишида журналистларнинг қатнашиши мажбуриятга кирмайди. Лекин гап келишилган ўйинларни тозалаш ҳақида борар экан, бунда албатта матбуот вакиллари билан ҳамоҳанг тарзда иш юритилса фойдадан холи бўлмайди.

Футболда келишилган ўйинларга қарши кураш олиб бориш осон эмас. Бунинг учун аввало шубҳаланиш, кейин айбини бўйнига қўйиб жазолаш керак бўлади. Келишилган ўйинларга барҳам бериш учун аввало футболни чуқур тушунадиган кишилар бу борада иш олиб боришлари талаб этилади. Бундан ташқари, ўша одамнинг иродаси шунчалик бақувват бўлиши керакки, ўзбек футболини тозалайман деб келишилган ўйинларни ташкил этувчи ёки шу билан шуғулланувчи кишилар таъсирига тушиб қолмаслиги зарур.

Хўп, ПФЛ сайтида ёзилган мақолага мувофиқ ЎФФ Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлибди ҳам дейлик, аммо йиғилишда кимлар қатнашди, йиғилиш қаерда, қачон бўлиб ўтди, ўзи умуман Ижроия қўмитасининг аъзолари кимлардан ташкил топган – каби саволлар атрофлича ёритиб берилмаган. Мақолада қарор қабул қилинди дейилгани учун ҳам ўша қарорни матбуот вакилларига имкон қадар тезроқ етказилишини кутиб қоламиз.

Ўзбек футболида келишилган ўйинлар бор ва бунга барҳам бермасак бўлмайди. Футбол учрашувлари натижасини олдиндан келишиш, керак бўлса, ўз жамоасининг мағлубияти учун тотализаторда пул тикиш каби қинғир ишлар охирги йилларда роса авж олди. Шундай бўлдики, биринчи лига олий лига олдида бирмунча “тоза” ва адолатли чемпионат бўлиб қолди. Чунки биринчи лигада деярли ҳеч ким олий лигага чиқиш учун курашмайди, олий лигада эса кўп жамоалар тушиб кетмаслик учун курашишади ва математик ҳисоб-китоб орқали ўзаро келишув ишларини олиб боришади.   

Бу йилдан келишилган ўйинларга қарши аёвсиз кураш бошланади десак, унинг тепасида ким туриши-ю, ким назорат қилиши ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади. Агар бу иш шунчаки қоғозда қолиб кетадиган бўлса, унда ҳеч бир фойда бермайди. Мадомики, ЎФФ президенти Мираброр Усмоновнинг шахсан ўзлари келишилган ўйинлар ҳақида бонг уриб, уни бартараф этишга чақираётган эканлар, биз – журналистлар бу борада у кишига қўлдан келганча ёрдам беришга тайёрмиз.

Хайрулла Холиқов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика