Latest news

00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 00:03ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария". Таркиблар аниқ!  0 23:54ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ!  9 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  5 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  3 22:07ЕЧЛ. "Славия" – "Арсенал", "Наполи" – "Айнтрахт". Таркиблар аниқ!  4 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  11 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  9 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1 20:30Стивен Жеррард Россия клубига "йўқ" деди  1 20:11Расман: "Golden Boy-2025" маълум қилинди  1 19:45"Ливерпуль" – "Реал": Навбатдаги тўқнашувда омад кимга кулиб боқади?  6

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари News

Чемпион билан дуранг ўйнаган мураббий, суперсэйв амалга оширган посбон, иккита гол урган футболчи — Суперлигада 9-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 9-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев ("Нефтчи")

Бу турда "Нефтчи" водий дербисида "Андижон" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Фарғоналиклар посбони ўйин давомида бир нечта сэйвлари билан жамоасини қутқарди. Айниқса 21-дақиқада жаримадан йўллаган зарбадан кейин Эргашев суперсэйв амалга оширди. Шу орқали у Championat.asia ижодкорлари томонидан 9-турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши мураббийи – Илёс Зейтуллаев ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Қаршида амалдаги мамлакат чемпиони "Насаф" клуби меҳмони бўлиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Зейтуллаев шогирдлари икки марта ҳисобда ортда қолиб якунда мағлубиятдан қутулиб қолишди. "Бунёдкор" Қаршидаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди. Шу тариқа ёш мураббий 9-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  




Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг яхши футболчиси – Асадбек Собиржонов (ОКМК)

ОКМК бу тур водийда "Қўқон-1912" меҳмони бўлиб, 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди. Олмалиқликлар 72-дақиқага қадар 0:1 ҳисобида ютқазишаётганди, 64-дақиқада захирадан майдонга тушган Асадбек Собиржоновнинг иккита голи ОКМКга муҳим ғалабани келтирди. Шу тариқа Собиржонов 9-турнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф қилинди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 9-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Ойбек Бозоров ("Насаф")

"Насаф" бу тур ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонлар сафида Ойбек Бозоровнинг голи чиройли чиқди. У жарима майдони ичида тўпни Мозговойдан қабул қилиб, бир ҳаракат билан икки рақиб қуршовидан чиқиб кетиб, тўпни дарвозанинг юқори бурчагига аниқ йўллади. Шундай қилиб, Бозоров Championat.asia сайти талқинида турнинг энг чиройли гол муаллифи деб топилди. 





"Бунёдкор" устози ва легионери, "Хоразм" посбони — Суперлигада 1-турнинг энг яхшилари        

Мағлуб бўлган дарвозабон, легионер ҳужумчи, тажрибали ҳимоячи ва ОКМК устози — Суперлигада 2-турнинг энг яхшилари        

"Машъал"дан икки футболчи, "Бунёдкор" ҳужумчиси ва 62 ёшли мураббий — Суперлигада 3-турнинг энг яхшилари        

Ўзбекистон МТЖ собиқ дарвозабони, "Нефтчи" ҳужумчиси ва 53 ёшли мураббий — Суперлигада 4-турнинг энг яхшилари        

"Қўқон-1912" посбони, тарихий ғалабага эришган мураббий, бурчакдан гол урган футболчи ва словениялик легионер — Суперлигада 5-турнинг энг яхшилари        

"Шерлар"дан икки вакил, 9 та сейв қилган посбон ва хунук гол уришни билмайдиган легионер — Суперлигада 6-турнинг энг яхшилари        

19 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари         

Бирга-бир вазиятларда жамоасини қутқарган посбон, хет-трик қайд этган футболчи, жамоаси камбэк қилган мураббий — Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари        

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика