Latest news

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  3 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  3 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  8 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  15 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари News

Дарвозани "қуруқ" сақлаган посбон, марказий учрашувда ғолиб бўлган мураббий, "2+1" натижа қайд этган футболчи — Суперлигада 29-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 29-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши дарвозабони – Абдумавлон Абдужалилов ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлиб, ортга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтди. Ушбу муваффақиятда "қалдирғочлар" дарвозабони Абдумавлон Абдужалиловнинг ўрни беқиёс. У учрашув мобайнида бир қатор жиддий сэйвларни амалга ошириб, дарвозани "қуруқ" сақлади ва ғалабада муносиб ҳисса қўшди. Championat.asia ижодкорлари айнан "Бунёдкор" посбони Абдужалиловни тур дарвозабони деб топди. 


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг яхши мураббийи – Камолиддин Тожиев ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда "Насаф" билан баҳс юритиб, ўзи учун муҳим ғалабага эришди (1:0). Камолиддин Тожиев баҳс учун тўғри таркибни танлади ва ҳимояни ҳам мустаҳкам тута олди. Шундай қилиб, шогирдлари мазмунли ўйин кўрсатган "шерлар" устози Тожиев Championat.asia ходимлари томонидан тур мураббийи бўлишга лойиқ кўрилди.


Championat.asia сайти талқинига кўра, 29-турнинг энг яхши футболчиси – Алишер Одилов ("Нефтчи")

"Нефтчи" ушбу турда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда (4:1) енгиб, 24 йил деганда чемпионликка етишди. Бунда фарғоналиклар вингерининг 2 та голи ва 1 та голли узатмаси муҳим ўрин тутди. Учрашув шунчаки Одиловнинг бенифисига айланиб кетди. 19 дақиқада дубль қилишга улгурган вингер учинчи голда ассистент вазифасини ҳам бажарди. Championat.asia ижодкорлари бир овоздан 24 ёшли футболчини турнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф этди.  


Championat.asia сайти талқинида 29-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Имеда Ашортиа ("Бунёдкор")

Юқорида ёзиб ўтганимиздек, "Бунёдкор" бу турда "Сўғдиёна"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Меҳмонларнинг грузиялик футболчиси 60-дақиқада олис масофадан чап оёқда дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди — рақиб посбони зарбани бартараф этишда шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, тажрибали ўйинчи турнинг энг чиройли голи муаллифи деб топилди.



Rating: +5   

Comments

   
25 nov 19:11:21
Тохир
Абдумавлон сизга рахмат.
Бунёдкорни ютукларида сизнинг хиссангиз катта.
Кугусида сизга омад тилайман.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика