Latest news

16:15ЎзФҲМ: "Насаф" дарвозасига тоза пенальти қўйилмаган, "Олимпик"ка эса йўқ пенальти қўйилган, "Андижон" футболчиси 18-дақиқада қизил олиши керак эди  0 15:41ФИНАЛгача...  4 15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   4 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  14 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  4 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  30 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3

Бугун 19:00. "Локомотив" - "Ар Райан" News

Бугун 19:00. "Локомотив" - "Ар Райан"

Бугун 2019 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 6-тур ўйинлари давом эттирилади.

Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби Тошкентда Қатарнинг "Ар Райан" клубини қабул қилади. Учрашув соат 19:00да "Локомотив" стадионида бошланади. 

Иккала клуб ҳам кейинги босқич имкониятини йўқотиб бўлган. Шу боис баҳс ўртоқлик мақомида ўтади. Бироқ "Локомотив" ғалаба қозониб, Ўзбекистон учун ОЧЛ квоталарини ошишига ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда тўлиқ маълумотни қуйидаги ҲАВОЛАда олиш мумкин. Бу ўйинда "Локомотив" нафақат ўзи учун, балки бутун Ўзбекистон учун ўйнайди. Сиз "Пахтакор", "Бунёдкор" ёки "Навбаҳор" мухлиси бўлсангиз ҳам стадионга келиб "темирйўлчилар"ни қўллаб туринг, зеро уларнинг ғалабаси кейинги йил сизнинг севимли клубингизни ОЧЛда ўйнашига хизмат қилиши мумкин. 


Сўнгги тур олдидан бу гуруҳидаги ҳолат қуйидагича:



"АР-РАЙАН" ҲАҚИДА

1967 йил "Райан" ва "Нусур" клубларининг бирлашиши натижасида "Ар Райан" клуби пайдо бўлган. "Ар Райан" спорт клуби ҳисобланади ва унинг таркибида футболдан ташқари мини-футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, енгил атлетика, стол тенниси ва сузиш каби жамоалар бор. Клуб ўз уй ўйинларини "Аҳмад бин Али" стадионида ўтказади. Бироқ ОЧЛдаги уй учрашувларини Доха шаҳридаги "Жассим бин Ҳамад" ўйингоҳида ўтказади.

ХХ асрда 7 марта Қатар чемпиони бўлган клуб 2014-2015 йилги мавсумда қуйи лигадан яна Қатар Юлдузлар лигасига қайтган ва кейинги йилдаёқ чемпионликка эришган.

"Ар Райан" клуби Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида 8 марта (2005, 2007, 2011, 2012, 2013, 2014, 2017, 2018) қатнашган. Эътиборлиси жамоа ҳеч қачон гуруҳдан чиқа олмаган.

Қатарнинг бу жамоаси ОЧЛда Ўзбекистон клублари билан фақат бир мартагина тўқнаш келган холос. 2012 йилда "Насаф" билан бир гуруҳдан жой олган ва ҳар иккала баҳсда ғолиб бўлган. Қатардаги учрашувда майдон эгалари 3:1 ҳисобида зафар қучишган, Қаршида эса битта гол "Ар Райан"га 3 очко келтирганди.

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасида Қатар чемпионатида 3-ўринни олгани учун қатнашмоқда. Тўғрироғи жамоа гуруҳ босқичига чиқиш учун плей-офф босқичида Эроннинг "Сайпа" клубини мағлуб этишига тўғри келди - 3:1. Гуруҳ босқичи 1-турида эса "Ар Райан" Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлиб, 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Айнан мана шу шармандали мағлубиятдан кейин раҳбарият туркиялик мураббий Бюлент Уйгунни истеъфога чиқарди. Бундан олдин, 27 февраль куни "Ар Райан" Қатар чемпионатида "Ал Шаҳания"га 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган эди. Унинг ўрнига бразилилик Жилсон Соуза бош мураббий этиб тайинланди. Бугунга қадар у "Ар Райан"нинг U-23 жамоасида ишлаб келаётган эди.

Бугунги кунда жамоа сафида Гелмин Ривас (Венесуэла), Лукка Боржес (Бразилия), Гонсало Виера (Уругвай), Кох Мёнг Жин (Жанубий Корея) каби легионерлар фаолият олиб боришмоқда. Бундан ташқари қатарлик Родриго Табата, Халфан Иброҳим, Себастьян Сория, Даме Траоре каби футболчилар ҳам шу жамоада ўйнашмоқда.



"АР РАЙАН" (ҚАТАР)
Шаҳри:
Ар Райан
Лақаби: "Шерлар"
Ташкил топган сана: 1967 йил
Уй стадиони: "Аҳмад бин Али"
Сиғими: 27000 томошабин
Клуб хўжайини: Шайх Сауд Бин Холид Ал Тани
Бош мураббий: Жилсон Соуза (Бразилия)
Клуб расмий сайти: alrayyansc.com

Совринлари:
Қата чемпиони
- 8 марта
Қатар Валиаҳд Шахзода кубоги соҳиби - 4 марта
Қатар Амири кубоги соҳиби - 6 марта
Қатар Суперкубоги соҳиби - 5 марта



Lokomotiv Tashkent

Sardor Mirzayev - 35', Temurkhuja Abdukholiqov - 47', Temurkhuja Abdukholiqov - 61'

AFC Champions League Grp. B . Round 6

21/05/2019, 19:00

2
:
3
Finished

Al-Rayyan

Rodrigo Tabata - 1', Gonzalo Viera Davyt - 22'

45'
90'
35'  Sardor Mirzayev
47'  Temurkhuja Abdukholiqov
61'  Temurkhuja Abdukholiqov
75'  Diyor Turopov (Jamshid Iskandarov)
90'  Azizbek Haydarov (Jovan Djokic)
1'  Rodrigo Tabata
22'  Gonzalo Viera Davyt
46'  Gonzalo Viera Davyt (Yousif Umar Din)
46'  Daniel Goumou (Ahmed Al-Saadi)

Rating: -35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика