Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда" News

Бернд Штанге: "Сурия терма жамоаси хориждаги йиғинлар орқали Осиё Кубогига тайёрланмоқда"

Ўзбекистон - Сурия учрашувидан олдинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бернд Штанге иштирок этди.

"Биз кейинги йил бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига тайёргарлик кўраяпмиз. Ўзбекистондан кейин Қирғизистон билан ўйнаймиз. Бундан ташқари яна кўплаб ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз. Шу баҳслар орқали биз БААда ўтадиган мусобақага тайёр ҳолда бормоқчимиз", - дейди Бернд Штанге.

"Биз бугун Осиё Кубогига тайёргарликни бошладик. Эртага Ўзбекистон билан ўйнаймиз. Ушбу ўйин орқали мусобақага жиддий тайёргарлик кўришни бошлаймиз", - дейди Омар Ал Сома.

- Суриядаги сиёсий вазият терма жамоага таъсир қиламаяптими? Йиғинлар қайси мамлакатларда бўлиб ўтмоқда.
- Эътибор берсангиз таркибимизда кўплаб футболчилар бошқа мамлакатларда легионер сифатида ўйнашмоқда. Барча йиғинлар бошқа давлатларда ўтказилмоқда.


- Осиё Кубогига жиддий тайёргарлик кўраётган жамоа Тошкентга иккига бўлинган ҳолда етиб келгани ва машғулот ўтказа олмагани минус эмасми?
- Биз тўлиқ таркиб билан Тошкентга етиб келдик. Кеча "Пахтакор" стадионида соат 18:00да машғулот ўтказдик.

- Сиз маълум вақт терма жамоада ўйнамадингиз. Қайтишга ким кўндирди?
Омар Ал Сома: - Айни пайтда терма жамоада кўплаб кучли футболчилар йиғилган шу боис қайтишга қарор қилдим. Осиё Кубогида муносиб натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Ироқ бош мураббийи сифатида аввал ҳам Ўзбекистонга келгангиз. Бизнинг терма жамоа қайси жамоага ўхшаб кетади?
- Йилдан йилга юртингиз гўзаллашиб бораётганини айтиб ўтиш керак. Сизнинг ёшлар терма жамоаингиз Хитойдаги мусобақада чемпион бўлганидан хабарим бор. Ишончим комил Ўзбекистон қитъа ва жаҳон миқиёсида катта натижалар кўрсата олади. Лекин тактика борасида ҳеч нима дея олмайман.

Нарзулла Сайдуллаев

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика