Latest news

22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  18 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  78 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  46 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  9 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   9 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  97 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11

Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди News

Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди

Суперлига 22-турининг марказий тўқнашуви якунига етди.

Суперлига

22-тур

"Нефтчи" – "Динамо" 2:1  

Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:15

Голлар: Боян Цигер 14', Владимир Йовович 83' – Анваржон Ҳожимирзаев (Жаҳонгир Абдусаломов) 16'

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Алишер Усмонов, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Асадбек Қосимжонов

Назоратчи: Владислав Цейтлин

VAR: Абдурашид Худайберганов

AVAR: Анвар Маражабов

Комиссар: Жалолхон Иноғомхўжаев

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев (34.Фарруҳ Сайфиев, 76), 7.Аброр Исмоилов, 9.Жоэль Кожо (15.Шаҳзод Неъматжонов, 68), 10.Жамшид Искандеров (11.Қувондиқ Рўзиев, 89), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 22.Алишер Одилов (8.Владимир Йовович, 76), 23.Йован Жокич.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 32.Зоран Марушич, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов, 77.Билолхон Тошмирзаев.

"Динамо": 13.Равшанбек Ягудин (27.Эдем Неманов, 46), 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 10.Анваржон Ҳожимирзаев, 16.Ричард Фрайдей (23.Беҳрузбек Облақулов, 74), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (88.Марко Станоевич, 81), 37.Фирдавс Абдураҳмонов (11.Хислат Халилов, 81), 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира 4.Акбар Абдирасулов, 12.Абдулаҳаджон Ҳошимов, 22.Улуғбек Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар: Жаҳонгир Абдусаломов (20), Иброҳимҳалил Йўлдошев (34), Анвар Ғофуров (78), Жалолиддин Жумабоев (80).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "НЕФТЧИ" ҒАЛАБА ОРҚАЛИ ОЧКОСИНИ 45 ТАГА ЕТКАЗИБ ОЛДИ – ЧЕМПИОНАТ ЕТАКЧИСИ БИЛАН ОРАДАГИ ФАРҚ 1 ОЧКОНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА.

90. Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшилди. 

89. "Нефтчи"да ўзгариш: Искандеров ўрнига Рўзиев учрашувни тугатиб қўяди. 

86. "Динамо" катта куч билан олдинга интилмоқда. "Нефтчи" эса ҳимояни мустаҳкам тутишга уринади. 

83. ГОЛ! Ғофуровнинг узун пасидан сўнг Кучеренко бош билан муваффақиятсиз ўйнади ва тўп Йововичга қадар етиб келди, у тўпни кўкраги билан қабул қилиб, чап оёқдаги зарбаси орқали дарвозабонни ожиз қолдирди – 2:1!  

81. "Динамо"да 2 та ўзгариш: Абдусаломов ўрнига Станоевич, Абдураҳмонов ўрнига Халилов баҳсни давом эттиради. 

80. Жумабоев Жокични йиқитди ва огоҳлантирилди. 

78. Ғофуров Ҳожимирзаевга нисбатан қоидани бузди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

76. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Йўлдошев ўрнига Сайфиев, Одилов ўрнига Йовович туширилди. 

74. "Динамо"да алмаштириш: Фрайдей ўрнига Облақулов қўшилди. 

72. Зарба! Одиловнинг узатмасидан сўнг Неъматжонов бош билан ноаниқ зарба берди. 

69. Зарба! Искандеровнинг жарима зарбасидан ошириб берган тўпини Муҳсин Убайдуллаев бош билан дарвозага йўналтиришга уринди, ноаниқ. 

68. "Нефтчи"да ўзгариш: Кожо ўрнига Неъматжонов баҳсни давом эттиради. 

67. Ууух! Аброр Исмоиловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси Неманов томонидан қайтарилди! 

66. Фрайдей рақиб жарима зарбасини олишига халақит қилмоқда, бундан Йўлдошев ва Алибоев жуда норози. 

63. Зарбаа! Ҳожимирзаев дарвозабон билан деярли бирга-бир ҳолатга чиқиб кетиб, дарвоза пастки бурчагини пойлади, ноаниқ. 

62. Зарбааа! Алишер Одиловнинг ерлатиб йўллаган зарбасини Неманов бартараф этди! 

59. Тўпга эгалик қилиш бўйича статистика: 51% – 49%. Шу бўйича ҳам тенглик. 

55. Ууух! Дарвозабон тўпга чиқиш чоғида хатога йўл қўйди, натижада Фрайдей дарвозага йўл топишига бир бахя қолди. 

51. "Нефтчи" ўнг қанот орқали ҳужум бошлаётганди, бироқ тўпни йўқотди. 

48. Ратиньо Кожога қаршилик қилиш чоғида бироз ноқулай йиқилди. Унга тиббий ёрдам зарур. 

46. Иккинчи тайм бошланди! 

46. "Динамо"да ўзгариш: Ягудин ўрнига Неманов туширилди. 

Биринчи бўлим ниҳоясига етди. Ҳозирча ҳисоб – 1:1. Танаффус! 

45+6. Уууух! "Динамо"нинг қарши ҳужуми хавфли зарба билан якун топди. Ҳожимирзаев "пушка" орқали Эргашевни синодан ўтказди! 

45+1. Ууух! Искандеровнинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

45. Биринчи таймга 6 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эргашев тўпни ушлагач, Убайдуллаев унинг қўлига зарба бериб юборди. Ҳакам футболчини оғзаки огоҳлантирди.  

41. Кожо ва Маҳамаджанов тўқнашиб кетди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. 

39. Ууух! Йўлдошевнинг олис масофадан берган зарбасини Ягудин қайтарди! Яхши зарба ва сэйв! 

38. Зарба! Фирдавс Абдураҳмоновнинг айланма зарбаси хавфли, аммо ноаниқ кўриниш олди. 

36. Зарба! Маҳамаджановнинг узатмасидан сўнг Абдураҳмонов бош билан бироз ноаниқ зарба йўллади. 

34. Йўлдошев Фрайдейни ортдан туриб йиқитгани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

32. Зарба! Ҳожимирзаевнинг қулай пасидан сўнг Плетнёв дарвоза томон аниқ зарба беролмади. 

30. Зарбааа! Ричард Фрайдейнинг зарбасидан кейин тўп Ғофуровга тегиб майдонни тарк этди. 

28. Аброр Исмоилов чап қанотдан олдинга ўтаётган Фирдавс Абдураҳмоновга нисбатан қўполлик ишлатди. 

24. Ууух! Исмоилов-Кожо-Жокич комбинациясидан сўнг хавбек дарвозага йўл топди, бироқ ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилди. 

22. Ўйин кутилганидек марказий мақомида ўтмоқда. Ҳар бир қарич ер учун кураш авжида! 

20. Абдусаломов майдон марказида Убайдуллаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва огоҳлантирилди. 

16. ГОЛ! "Динамо"дан тезкор жавоб: Абдусаломовнинг пасидан сўнг Ҳожимирзаев бирга-бир ҳолатга чиқиб борди ва чап оёқда дарвозани ишғол этди – 1:1!

14. ГОЛ! Искандеровнинг бурчакдан ошириб берган тўпини Кожо дарвозага йўналтирди, у ҳимоячига тегиб ортга қайтди, қайтган тўпни Боян Цигер дарвозага киритди – 1:0!  

13. Ууух! Йўлдошевнинг қанотдан ошириб берган тўпига Искандеров улгурмай қолди, акс ҳолда учрашувда ҳисоб очиларди... 

11. "Нефтчи" тўпга эгалик қилган ҳолда ҳужумдаги омадини излаяпти, тўп чан қанотдан ўнгга қадар етиб келди. 

9. Ратиньо Искандеровдан тўпни олиб қўйишга астойдил интилиб, қўполлик ишлатишга мажбур бўлди. 

5. Абдусаломов жарима майдончаси ичида ётибди. У тўпга зарба бераётган Икром Алибоев билан тўқнашганди.

3. Мухлислар "Истиқлол" стадионини сариқ тусга киритишди. Тўпни кўришда бироз қийинчилик бор :) 

1. Баҳс бошланди! 

- Учрашув 19:15 га белгиланган. 

Rating: +3   

Comments

+9   
20 sep 21:16:45
Мирзохон
Динамога чиройли, жанговар ўйин учун раҳмат.
Нефтчи жамоамиз мухлисларига табрик, ғалаба муборак бўлсин!
+8   
20 sep 21:16:41
Isroiljon Qosimov
ҒАЛАБА МУБОРАК,НЕФТЧИ МУХЛИСЛАРИ ВА ШУНИНГДЕК ЎЗИМГАЯМ...
+6   
20 sep 21:15:33
Ishqiboz Muhlis
Нефтчи мухлислари ғалаба муборак бўлсин ва бардавом бўлсин
+5   
20 sep 21:16:52
Рома
Нефтчи мухлисларини галаба бн табриклайман!
+5   
20 sep 21:09:12
.
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Тўппа - тўғри чемпион бўлса яна ҳам, яхши бўларди. Кўрдик ўтган йилги чемпионимизни аҳволини!
Ким булишингиздан катьий назар, уйнаб гапирсангизам уйлаб гапиринг.
+4   
20 sep 21:24:48
Isroiljon Qosimov
Reply to comment by Рома
Динамо совринли уринлар учун хозирча тайор эмас.Бунака ланж хужум бн.Хар сафар жужа кузда саналганидай .Ким нима деса деяверсин Йукотилган очколар хакамларнинг номардлиги,.бу факт(Самаркандлик мухлис)
Бугун судьяга иш топилмади .Хаққоний ўйин бўлди.
+4   
20 sep 21:20:20
Isroiljon Qosimov
Қоооччч Нефтчи келяпти....
+4   
20 sep 21:02:36
Мирзохон
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Сизга олдин ҳам, бир нечи марта комментларни яримидан тушуниб - тушунмай ҳар нарсани ёзиб ташламанг - деганман. Олдинга комментларни этибор билан ўқинг. Ана ўшанда мен нима демоқчилимни тушуниб оласиз!
Ака, тўғри саволга тўғри жавоб бераверинг. Сизга инсон деб савол бердим.
+4   
20 sep 20:53:07
Амирхон Амирхон
Reply to comment by Фарход
Илохим гуфтагетон шавад Жура, давай - давай Динамо
Нима диганини ким тушунди энди
+4   
20 sep 20:37:57
Мирзохон
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Тўппа - тўғри чемпион бўлса яна ҳам, яхши бўларди. Кўрдик ўтган йилги чемпионимизни аҳволини!
Насафни аҳволига нима қилибди?! Ҳозир ҳам пешқадамку чемпионатда.
+3   
20 sep 21:35:12
Мирзохон
Reply to comment by Adis Azizxanov
ха )) Сухлик бир дустим бор, доим шунака дерди ))
Армияда взводимизни деярли ярмидан кўпи Сўхлик, Самарқандлик болалар эди. Тожикча тушунадиган бўлиб қолгандик биз ҳам. Ўқиб думалаб кулдим ишонаверинг))
Аслида дил ба ёру даст ба кор. Дилим Аллоҳда, қўлим ишда.
+3   
20 sep 21:15:32
Мирзохон
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Нима - деб ўйласангиз ўйланг. Бу сизи ишийиз. Сизи фикрингиз мани қизиқтирмайди!
У юзер Динамо ҳалқаро ўйинга тайёр, Пахтакордан яхши натижа қилади деди, бу сизга тегиб кетдида Динамоинг ҳам ҳеч нарса қилолмайди, мана Насаф чемпион сифатида қатнашди, нима қилолдики Динамоинг қилса деган мазмунда ёздингиз.
Аслида Насаф ҳам Динамо ҳам ҳурматга сазовор жамоалар..
Мана шу тушунганимдан қўрқиб кетдингиз.
+3   
20 sep 21:11:01
Мирзохон
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Мен сизга ёмон гап ёзмадим шекиллий. Шунчаки ўша юзерни комментини этиборлийроқ ўқинг. Кейин мени ёзганимни ўқисангизда барчасини тушуниб олардингиз!
Тушунганимдан хавотир оляпсизда ўзи.
+3   
20 sep 21:05:59
Мирзохон
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Сизга олдин ҳам, бир нечи марта комментларни яримидан тушуниб - тушунмай ҳар нарсани ёзиб ташламанг - деганман. Олдинга комментларни этибор билан ўқинг. Ана ўшанда мен нима демоқчилимни тушуниб оласиз!
Бир юзер фикрига жавоб ёзгансиз, шу холос. Умуман тушунарсиз ёзгансиз, негадир тўғри саволгимга эгри жавоб беряпсиз. Манам жаҳл қилишим керакми, чиройли ёзаверинг.
+3   
20 sep 19:28:13
Google User
Turning eng zo'r o'yini bo'lyapti, o'tkazib yubormanglar
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика