Latest news

21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  20 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  5 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  92 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  58 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

"Мамлакатимизда футбол ривожланмоқда, балки кейинги мундиалда иштирок этишимиз мумкин". Қирғиз Республикаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) News

"Мамлакатимизда футбол ривожланмоқда, балки кейинги мундиалда иштирок этишимиз мумкин". Қирғиз Республикаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

CAFA Nations Cup-2025 турнири олдидан терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Қирғизистон Республикаси устози Урмат Абдукаимов ва ҳимоячи Валерий Кичин Туркманистонга қарши учрашув олдидан фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Жамоамиз иштирокида яхши ўйин кутмоқдаман. Бу учрашувлар шахсан мен ёш мураббий ва футболчилар учун ажойиб имконият дея оламан. Ҳар бир футболчи масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибди. Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳолда ижобий натижага эришишга ҳаракат қиламиз.

Айтишим мумкинки, бу менинг фаолиятимдаги Туркманистонга қарши биринчи тўқнашув бўлади. Бу ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик, томошабоп ўйин кутмоқдамиз. Бундай иссиқда оддий ўйин бўлмайди. Ўйлайманки, эртанги ўйин барчага манзур келади ва натижа биз томонда бўлади".

- Сўнгги йилларда Қирғиз Республикасида бир неча нафар хорижлик мураббийлар ишлади. Ёш мутахассис сифатида бугунги терма жамоани шакллантириш қандай кечмоқда?

- Мен терма жамоада 2 йилни ўтказдим. Штефан Тарковичнинг ёрдамчиси сифатида терма жамоада фаолиятимни бошлагандим. Мослашишга ҳожат қолгани йўқ. Ҳамма футболчиларни яхши биламан. Тактик тайёргарликка келсак, Туркманистон билан яхши ва қизиқарли ўйин бўлади. Рақиб мураббийи замонавий қарашларга эга, яхши мутахассис. 

- Турнирнинг ФИФА кунларидан ташқарида бўлиб ўтиши режаларга таъсир қилмадими?

- Албатта таъсири бор. Хориж жамоаларидаги айрим футболчиларимиз биринчи ўйинга етиб кела олишмайди. Бошқа томондан бу қолган футболчилар учун ўзини кўрсатишга имконият. 

- Валерий сиз Ўзбекистонда ўйнагансиз. Сизга ўзбек халқи номидан ҳам ўзингиз, ҳам биз учун муносиб ҳаракат қилдингиз. Қирғизистон саралашни жуда зўр ўтказди. Кейинги қадам нимадан иборат?

- Тилаклар учун раҳмат. Биз ўзимиз учун ўйнадик, бошқа томондан ёрдам. Албатта, юртингиз тарихидаги муҳим воқеа билан табриклайман. Мақсадимиз олдинга қараб интилиш. Спортчи олдига юқори мақсад қўймас экан у профессионал ҳисобланмайди. Биз олдимизга доим ғалабани мақсад қилиб қўямиз. Ўртоқлик ёки расмий аҳамияти йўқ.

- Қирғизистонда футбол инфратузилма борасида яхши ишлар амалга оширилмоқда. "Барселона" академияси ишга тушди, янги стадион қурилади. Кейинги Жаҳон чемпионатида сизларни кўришимиз мумкинми?

- Албатта биринчи ўринда футболимиз раҳбарларининг сай-ҳаракатлари билан бўлмоқда. Бундай шароитларда олдимизга янада юқорироқ мақсадлар қўямиз. Дастлаб Осиё Кубоги кейин эса Жаҳон чемпионати саралашига ҳаракат қиламиз. Инфратузилмалар фақат ривожланишга ҳисса қўшади.

- Эржан Токотаев "Андижон" сафида яхши ўйин кўрсатмоқда. У ҳақида нима дея оласиз? 

- Эржан учун хурсандмиз. Жоэль Кожо ва Эржан шу ерда йиғинимизга қўшилди. Бу яхши бўлди. Терма жамоадаги ўйинлар орқали футболчилар кучли жамоаларга йўл олиши осонлашади. Дейлик Валерийни ҳам Ўзбекистонда яхши танишади. Ўзбекистон чемпионати бизга қараганда юқорироқ даражада. 

- Рақибларни қанчалик ўргандингиз?

- Ҳар бир рақибни синчковлик билан ўрганамиз. Рақибимиз Туркманистон янги мураббий билан битта ўйин ўтказди, тан олиш керак маълумот кўп эмас. Туркманистон футболчилари ОЧЛда ўйнайди, таниймиз. Ўмонни Карлуш Кейруш каби катта ном бошқармоқда. Табиийки улар муносиб тайёргарлик кўришмоқда, боз устига Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг навбатдаги раундида қатнашади. Биринчи ўйинда нима янги нарсалар бўлишини кўриб оламиз. Ўзбекистон билан янги ўйин ўтказиш ёқимли бўлади. 

- Қирғизистонда янги клублар очилмоқда. Валерий ҳам шундай жамоалардан бирида ўйнайди. Бу мамлакат чемпионати ўсишига туртки бўлдими?

- Ҳа, таъсир қиляпти. Рақобат кучаймоқда, кучли легионерлар жалб қилиняпти. Ёшлар ўсишга эришмоқда. Айтишим мумкинки, чемпионатимиз кучайди. Терма жамоаларга футболчиларимиз чақирилмоқда. Бу хурсанд қилмай қолмайди. 

- Қирғизистонда ўйнаётган 3 нафар ўзбекистонлик футболчини ажратиб кўрсата оласизми?

- "ОшМУ" жамоасида Марадона Сафаровни айтардим. Шахсан мен ким ўйнаётганини ёким кимга қарши ўйнаётганимга аҳамият бермайман. Роналду, Шомуродов, Марадона Сафаров фарқи йўқ. 

- Бир неча йил олдин Гулжиги Аликуловни қирғизистонлик Месси дейишганди. Ҳозир ҳам шундай топилмалар борми?

- Яхши ёшлар етишиб чиқмоқда. Номма ном айтиш нотўғри бўлади. Олимпия терма жамоамиз Бишкекда саралашда ўйнайди. Кучли рақиблар билан ўйинларда уларнинг имкониятларини кўриб олишимиз мумкин.

Rating:    

Comments

   
29 aug 17:13:10
Abdusalom Mirzayev
Яқинда 80 та МТЖ мундиалга чиқади, босинглар.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика