Latest news

20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  0 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  2 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  12 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  56 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8

"Бекхэмга Ўзбекистонни таништирдим". АПЛга йўл олган Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью! News

"Бекхэмга Ўзбекистонни таништирдим". АПЛга йўл олган Муҳаммадали Ўринбоев билан эксклюзив интервью!

Championat.asia сайти "Пахтакор"дан "Брентфорд"га йўл олган вингер Муҳаммадали Ўринбоев билан ғойибона суҳбат уюштирди.

Хабарингиз бор, "шерлар" тарбияланувчиси "Брентфорд"га ижарага берилди ва у 30 юинга қадар ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилади. Биз 18 ёшли футболчи билан боғландик ва ўзимизни қизиқтирган саволларга жавоб олдик. 



- АПЛга йўл олган биринчи ўзбекистонлик футболчи сифатида нималарни ҳис қиляпсиз?

- Авваламбор, Ассалому алайкум! Мени қўллаб-қувватлаётган бутун Ўзбекистон халқига катта раҳмат айтаман. Жуда кўплаб хабарлар ва илиқ фикрларни қабул қилиб оляпман. Худо хоҳласа, ўзимни кўрсатиб, ўзбек футболчиси нималарга қодирлигини кўрсатишга ҳаракат қиламан. 

- Бу таклиф қаердан пайдо бўлди? "Брентфорд" сиз ҳақингизда қандай фикрда?  

- "Брентфорд" жамоаси вакиллари мени ёздан бери терма жамоадаги ўйинларим орқали кузатиб бораётган экан. Бу ҳақда менинг манфаатларимни ҳимоя қилувчи агентлигим айтганди. Ушбу хабарни эшитгач, ўз устимда янада кўпроқ ишлашга ҳаракат қилдим. Мана натижасини кўриб турибсизлар.

- Ўтишнинг молиявий шартлари қанақа бўлди?

- Молиявий шартлари аъло даражада. Барчаси мени қониқтирди.



- "Брентфорд"даги муҳит ҳақида нималар дея оласиз? Жамоа машғулотларига қўшилдингизми? 

- Ҳа, машғулотларги қўшилдим. Ҳаммаси ўйлаганимдан ҳам яхшироқ кўринмоқда. Бу ерда ўз ишининг усталари йиғилган. Тартиб-интизом биринчи ўринда туради ва ҳамманинг ишга ёндашуви жуда профессионал. Бу менга жуда ёқди.

- Биламизки, "Брентфорд Б"да Дэвид Бекхэмнинг ўғли, ҳужумчи Ромео Бекхэм ўйнайди. У билан танишиб олдингизми?

- Ҳа, Ромео Бекхэм билан яқин дўст бўлиб олдик. Унга Ўзбекистонни таништирдим ва ўзбек тилини ўргатяпман. Унинг оиласини Ўзбекистонга таклиф қилдим. Ромео жуда яхши йигит. У албатта отаси, Дэвид Бекхэм билан Ўзбекистонга келишини айтди.

- Муҳаммадали, самимий суҳбат учун раҳмат! Англия клубидаги фаолиятингизда омад тилаймиз!

- Раҳмат!

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика