Latest news

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

Азизбек Амонов: “Бухоро” кейинги турларда мағлубиятлар тасодифлигини исботлаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди” News

Азизбек Амонов: “Бухоро” кейинги турларда мағлубиятлар тасодифлигини исботлаш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун ўйнайди”

Суперлига 2-тури доирасида ўтказилган яна бир учрашув ўз ниҳоясига етди.

Муҳсин Муҳаммадиев бошчилигидаги “Бухоро” жамоаси бугун пойтахтда “Пахтакор” меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Баҳсдан сўнг дастлабки дақиқалардан асосий таркибда ҳаракат қилган Азиз Амонов фикрлари билан ўртоқлашди.

“Яхши ўйин бўлди. “Пахтакор” ўз майдонида устунлик қилишини билар эдик. Ўйинга ҳар томонлама тайёрландик. Барибир бугун махорат ўз сўзини айтди. Жамоамиздаги футболчилар кўпи янги, турли жамоалардан келиб қўшилишган. Ўйиндан, ўйинга шаклланиб боришга ҳаракат қиламиз. Ўз устимизда ишлаб кейинги турларда бу мағлубиятлар тасодиф эканлигини исботлашга, шунингдек, мухлисларни хурсанд қилишга боримизни берамиз. Узоқ масофа босиб келган ишқибозларимизга раҳмат айтаман. Икки ўйинда ҳам бир хил ҳисобда мағлуб бўлдик, Қўқонда ўзимизни кўрсата олмадик. Биз биринчи турга суъний майдонда тайёргарлик кўргандик, табиий майдон билан ўртасида фарқ бор. Жамоа янгидан ташкил этилаётгани боис ҳали футболчилар тўлиқ киришиб кета олишганича йўқ”, деди “Бухоро” футболчиси.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика