Latest news

17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  0 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  0 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  38 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  13 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  67 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   20 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  30 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  3

Андижон вилояти футбол федерациясининг йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш ва байрам тадбири бўлиб ўтди News

Андижон вилояти футбол федерациясининг йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиш ва байрам тадбири бўлиб ўтди

Tags :  Андижон
27 декабрь, чоршанба куни Андижон шаҳрида жойлашган “Истанбул лаззат” кафесида вилоят футбол федерацияси томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишдан сўнг футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими ҳамда йил якунларига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда вилоят футболи фахрийлари, 2-табақа жамоаларининг мураббийлари, “Андижон”, “Турон-С” ва “Андижанка” жамоалари мутасаддилари, футбол бўйича назоратчилар, ҳакамлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ҳодимлари иштирок этдилар.    

Вилоят футбол федерациясининг талқинига кўра, бир қатор номинациялар бўйича  2017-йилнинг “Энг яхши”лар аниқланди. Унга кўра,  “Энг яхши мураббий” – Бахтиёр Ҳамидуллаев (“Шахрихон-1926” жамоаси), “Энг яхши болалар мураббийи” – Лочин Гулдаев (Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати), “Энг яхши футбол ҳаками” – Темур Тўхтасинов, “Энг яхши футбол мактаб-интернати” – Андижон шаҳар ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати,

“Энг яхши ўйинчи”  - Вагиз Галиулин, “Энг яхши ёш футболчи” – Зайниддин Ҳамробоев деб топилди.  

Шунингдек Андижон вилояти футболи ривожи ва унинг оммавийлигини оширишда беқиёс хиссасини қўшиб келаётган футбол фахрийлари – Исломжон Раҳимов, Тоҳир Эшонхўжаев, Муҳаммадқосим Тўхтасинов ва Искандар Галиулин, шунингдек вилоят футболини оммавий ахборот востиларида кенг тарзда ёритиб бораётган маҳаллий журналистлар – Ғуломқодир Абдураҳимов, Тўлқин Сиддиқ (“Андижоннома” газтеаси), Элмурод Эрматов (“kun.uz”сайти), Музаффар Каримов (Андижон вилояти телерадиокомпанияси), Муҳаммаджон Билолов (Андижон вилояти телерадиокомпанияси), Исломбек Рустамбеков (“championat.asia” сайти), БахтиёрТоштемиров (“sports.uz” сайти) ҳамда Шерзодбек Мамадалиев (“УзДонгЖу” футбол клуби) Андижон вилоят футбол федерациясининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Шунингдек тадбир иштирокчилари жорий йил вилоят футболида амалга оширилган ишлар юзасидан видео ролик орқали танишди. Тадбир юқори ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика