Аллегри "Ювентус"ни "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан кучайтирмоқчи
28 dec 2022 22:05
News
Аллегри "Ювентус"ни "Манчестер Юнайтед" футболчиси билан кучайтирмоқчи
Туриннинг “Ювентус” клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри жамоани Англия Премьер-лигасида тўп тепадиган футболчи билан кучайтирмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, италиялик мутахассис жамоа ҳимоясининг ўнг қанотини "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Диогу Далот билан кучайтирмоқчи.
Бироқ трансфернинг амалга ошиши қийин кечади. Сабаби португалиялик футболчи ҳозирда "Олд Траффорд"да бахтли ва унинг кетиш нияти йўқ. "Манчестер Юнайтед" яқинда Далотнинг шартномасида автоматик янгиланиш вариантини фаоллаштириб, футболчининг жамоада қолиш муддатини 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Шунга қарамай, клуб Диогу билан узоқроқ муддатга мўлжалланган шартномани қайта имзоламоқчи.
Далотга Италияга бегона эмас, футболчи “Милан”да ижара асосида ўйнаган.
Link :
Source : La Gazzetta dello Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Comments