Latest news

20:38Ансу Фати Францияда рекорд натижа қайд этди  2 19:40Ҳожимат Эркинов ЖЧда қайси жамоалар билан рўбарў келишни хоҳлайди?  11 18:43Кувайт терма жамоаси бош мураббийи: "Мен ЎФА шорт-листида бўлганман?"  8 18:19"Реал" футболчиси Испания терма жамоаси сафида жароҳат олди  2 17:40Сайфиев ва Ҳамробековлар терма жамоа машғулотида иштирок этишмади  2 17:27Каннаваро: "Тимур Кападзе билан ўйин фалсафаларимиз ўхшаш"  24 17:23Ҳожимат Эркинов: "ОКМКда катта футболга мослашганман"  0 17:06Фабио Каннаваро Турғунбоев ва Эшмуродовнинг йиғинга чақирилишига изоҳ берди, МТЖда икки нафар футболчи жароҳат олган  13 17:03"Унда ўзбек футболчилари ҳақида кўп маълумот бор" - Фабио Каннаваро Тимур Кападзенинг ёрдамчи бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди  12 16:40"Нефтчи" – "Андижон" ва "Бунёдкор" – "Насаф" учрашувларида пенальти ҳолатлари бўлганмиди? 24-турдаги ҳакамлик таҳлили  4 16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  5 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  1 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  9 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  16

Александр Волков: "Динамо"нинг натижаси кўпчилик учун сенсация бўлиши мумкин, аммо мен учун эмас" News

Александр Волков: "Динамо"нинг натижаси кўпчилик учун сенсация бўлиши мумкин, аммо мен учун эмас"

«Динамо» - «Шўртан» (3:0) учрашувидан сўнг, дастлаб меҳмонлар устози Александр Волков журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Аввало, Самарқанд аҳлини янги мавсум билан табриклайман, «Динамо» жамоасини эса футбол байрамидаги ҳақли ғалаба билан қутлайман. Самарқандда бизни жуда оғир ўйин кутаётганлигини билардик ва шунга яраша пухта тайёргарлик кўрдик. Бироқ, минг афсуски бугун майдонда ҳеч нарса қила олмадик. Рақиб бизни ҳар томонлама мағлуб этди. Йирик ҳисобли мағлубият учун ҳеч кимни айбламайман, жавобгарликни ўз бўйнимга оламан. Қаердадир хато қилгандирман, балки футболчиларни ўйинга тўғри тайёрлай олмагандирман. Ўйинни тўлиқ таҳлил этиб, хатолар устида ишлаймиз.

- «Шўртан» - «Нефтчи» (1:0) ўйинидан кейин «Динамо»нинг Бекободдаги ғалабасини кутилмаган дея айтгандингиз. Бугун ҳам шу фикрдамисиз?


- Йўқ, ўшанда мен «Динамо»нинг натижаси кўпчилик учун сенсация бўлиши мумкин, аммо мен учун кутилмаган эмас, дегандим. Чунки мен мавсум олдидан «Динамо»нинг Тошкентдаги йиғинини кузатгандим. «Динамо» таркиб йиғиш ва бир қатор масалаларда муаммога дуч келган бўлсада, назорат ўйинларида мағлубиятларга учраган бўлсада, жамоанинг таркиби тўлиқ ёшлардан иборат эканлиги ва уларнинг кўзи қай даража ёнаётганлигидан ҳайратлангандим ва хавфсирагандим. Иштиёқ жуда кучли уларда. Ўшандаёқ бу жамоа чемпионатда кўпчиликни «қийнаши»ни кутгандим. «Металлург»ни мағлуб этганда мезбонлар уларнинг кучига тўғри баҳо беришмаган бўлса, бугун биз ҳам шундай ҳолатга тушдик деб ўйлайман.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика