Latest news

15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  2 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  1 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   12 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  4 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  5 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10 10:50Виктор Гёкереш "Арсенал"да қанча маош олиши маълум  9 10:18Гвардиола Де Брюйнега ўринбосар топди  3 09:45"Ювентус" ёзда кимни бош мураббий этиб тайинламоқчи эканлиги маълум   2 09:15“Реал Мадрид“ иккита ҳимоячи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр  14

Александр Лобанов: "Локомотив" билан ўйин финал мақомига тенг" News

Александр Лобанов: "Локомотив" билан ўйин финал мақомига тенг"

"Пахтакор" дарвозабони клуб расмий сайти учун интервью берди.

Ўйинга тайёргарлик қандай кетмоқда?
- Тиғиз тақвим пайтида, кейинги учрашувгача кам вақт қолганда руҳан тайёр бўлиш талаб этилади. Жисмоний тарафдан биз ҳар бир ўйин ва рақибга қарши ҳозирмиз. Жамоанинг яхши иштиёқ ва соғлом ақлга эга бўлиши муҳим.

"Локомотив" жиддий рақиб, бу қўшимча иштиёқ беради. Янги қоидага кўра, тўқнашув бир баҳсдан иборат бўлади, бу эса деярли финал дегани. Биз кубокка иккинчи мусобақадек енгил муносабатда бўлмаймиз. Ғалаба Чемпионлар лигасига йўлланма тақдим этади. Чемпионат ёки кубокдан қатъи назар, ҳар беллашувда ғалаба учун майдонга тушиш даркор.

"Локомотив" ҳақида нима дея оласиз?

- Кўплаб учрашувларда майдонга тушганман. Уйда ва сафарда эришилган ғалабалар бўлган. Айниқса, бир неча йил олдин меҳмонда уларни мағлуб этиб, чемпионликни деярли ҳал этганимиз ёдимда.

"Локомотив"га қарши доим тайёргарлик ўзгача ўтади. Уларда яхши жамоа, кучли футболчилар бор. Мавсум бошидаги қийинчиликка қарамай, бу жамоа бизнинг асосий рақибимизга айланди. Уларга қарши бир ўйин билан кўп нарсаларга эътибор қаратиш мумкин.



Суперлиганинг янги формати ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳар бир янгиликни аста-секин жорий этиш керак - бу шахсий фикрим. Кўп клублар бундай кескин ўзгаришга тайёр эмасди. Чемпионат иккига бўлиниб кетди: олтиталиккача ва ундан кейинги. Жамоалар икки мусобақада иштирок этишмоқда ва ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлишлари керак.

Илгари баъзи жамоалар чемпионлик учун курашган бўлса, бошқалари ўрнини сақлаш учун ўйнашарди. Ўртадаги жамоаларда иштиёқ йўқоларди. Ҳозир барча курашга киришган ва ҳеч қандай кафолатга эга эмас. Охирги турда "Нефтчи"нинг АГМКни мағлуб этгани фарғоналиклар танаффус даврида тайёргарлик кўришга улгуришганини билдиради. Энди улар Суперлигада қолиш учун курашишмоқда. Чемпионат савияси ошди ва ўртамиёна жамоалар кўпроқ иштиёққа эга.

Суперлиганинг ушбу босқичи бўйича тахминингиз қандай?

- Биз чемпионат ва кубокда фақат ғалаба учун кураш олиб борамиз. Охирги тургача бўшашмаймиз, бунга рақиблар ҳам имкон беришмайди. Барча клубларга омад, ўзимизга эса чемпионликни тилайман.

Rating: -70   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика