Latest news

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  23 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  8 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Алекс Фергюсон операция қилинди News

Алекс Фергюсон операция қилинди

“Манчестер Юнайтед” клубининг собиқ афсонавий мураббийи Алекс Фергюсон касалхонага тушиб қолди ва операцияни ҳам бошидан кечирди.

The Times нашрининг хабарига кўра, 76 ёшли шотландиялик мутахассис пайшанба куниёқ ўзини ёмон хис қила бошлаган ва эртасига касалхонага ётқизилган. 

Кеча Фергюсонни зудлик билан операция қилишган. Унинг миясида қон қуйилиб қолгани айтилмоқда. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Сер Алекс бир неча кун шифохонада қолади. 

Маълумот учун, Алекс Фергюсон “Манчестер Юнайтед”га 27 йил давомида устозлик қилган. 1986-2013 йиллар давомида унинг бошчилигидаги “Қизил иблислар” 38та совринни қўлга киритишди. Жамоа 13 маротаба Англия чемпиони, икки бор Европа Чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. 

Rating: -16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика