Latest news

18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  6 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  2 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  24 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  46 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  0 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  9 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   10 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  15 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  5

"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи" News

"Ал Мумтоз" тарихидан. 2012 йилги Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"ни мағлуб этган "Нефтчи"

Эртага Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган азалий рақиблар тўқнашуви "Нефтчи" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтади. Ушбу ўйин олдидан яқин тарихдаги қарама-қаршиликлардан бирини ёдга оламиз.

2012 йил Олий лиганинг қолдирилган 5-тури доирасида 11 июнь куни Фарғонада "Нефтчи" ва "Пахтакор" ўзаро беллашишади. Ўша ўйинга қадар Деян Журжевич бошчилигидаги "Пахтакор" 8та ўйинда 5та ғалаба ва 3та дуранг қайд этиб 18 очко билан иккинчи ўринда, Юрий Саркисян бошчилигидаги "Нефтчи" 8та ўйинда 3та ғалаба, 3та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган ҳолда 5-ўринда эди.

Учрашувда ҳисобни "шерлар" очишади. Иккинчи тайм бошида ҳимоячи Даврон Ҳошимов узоқ масофадан гол уради - 0:1.

Орадан тахминан 10 дақиқа ўтгач мувозанат тикланади. Жарима майдонига узатилган тўпни бугунги кунда ҳакамлик қилаётган Шавкат Насибуллаев дарвозага йўллайди - 1:1.

66-дақиқада Мансур Саидов узоқ масофадан ажойиб тарзда гол уришга муваффақ бўлади ва "Нефтчи" стадиони ларзага келади - 2:1.

"Шерлар" мағлубиятдан қутулиш мақсадида катта куч билан олдинга ўтишади, майдонга ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов ва Шаҳбоз Эркинов майдонга тушишади. Бироқ голни "Пахтакор" эмас мезбонлар уришади. Фарғоналиклар тўпурари Анвар Бердиев якуний ҳисобни ўрнатади - 3:1. Шу тариқа "Пахтакор"нинг ўша мавсумдаги дастлабки мағлубияти Фарғонада содир бўлади.

Ўша йил "Пахтакор" 59 очко тўплаб Ўзбекистон чемпиони бўлган эди. "Шерлар" мавсумдаги учта мағлубиятни "Нефтчи", "Шўртан" ва "Бунёдкор"дан қабул қилиб олишганди. "Нефтчи" эса 37 очко билан чемпионатни 6-ўринда тугатганди. Ўша мавсум Юрий Саркисян учун "Нефтчи"даги тўлақонли сўнгги мавсуми бўлганди. 2013 йил май ойида бош мураббий истеъфога чиқарилганди.

"НЕФТЧИ" - "ПАХТАКОР" - 3:1 (0:0)

11.06.2012. 5-тур. Фарғона. "Фарғона" стадиони. 13098 томошабин.

Бош ҳакам:
Коваленко Валентин

Голлар:
0:1 - Ҳошимов Даврон, 46
1:1 - Насибуллаев Шавкат, 57
2:1 - Саидов Мансур, 66
3:1 - Бердиев Анвар, 82

"НЕФТЧИ": Турдалиев Фаррух; Пўлатов Шукурали; Нурбоев Ойбек; Насибуллаев Шавкат; Ёқубов Бахтиер; Исроилов Отабек (Саидов Мансур, 46); Смоляченко Павел (Низомиддинов Муҳсин, 76); Мирзаев Сардор; Ҳакимов Шерзод (Бердиев Анвар, 65); Эрматов Дилёрбек; Акрамов Иқбол.
"ПАХТАКОР": Лобанов Александр; Кримец Егор; Махарадзе Кахи; Абдухолиқов Темурхўжа (Эркинов Шаҳбоз, 54); Климиашвили Иракли; Каримов Шерзод (Маҳсталиев Аббосбек, 64); Ҳошимов Даврон; Суюнов Илҳом; Андреев Станислав; Козак Владимир; Қиличев Ойбек (Ваҳобов Баҳриддин, 74)

Огоҳлантиришлар: Климиашвили Иракли, 57; Саидов Мансур, 66; Андреев Станислав, 76; Бердиев Анвар, 82; Кримец Егор, 87; Пўлатов Шукурали, 90+2





Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика