Latest news

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  1 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  16 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Акобир Тўраев: “Ҳиндистонда ҳимоявий футболга катта эътибор қаратишар экан” News

Акобир Тўраев: “Ҳиндистонда ҳимоявий футболга катта эътибор қаратишар экан”

Бухоролик ҳужумчи Акобир Тўраев Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Трау” клубига кўчиб ўтган эди.

 Бунга қадар у фаолиятини Тожикистонда давом эттираётганди. Хўш, Тўраев Ҳиндистонга қай тариқа йўл олди? Буни футболчи билан суҳбатда билиб олдик. 

- Акобир, Ҳиндистоннинг “Трау” клубига қай тариқа йўл олдингиз?

- Хабарингиз бўлса, мен Тожикистонда “Эсхата” клубида ўйнаб келаётгандим. Бу клуб сафида 16та ўйинда 9та гол урдим ва 2та голли узатмани амалга оширгандим. Кейинчалик жароҳат олиб икки ой давомида клубга ёрдам бера олмадим. Орада “Трау”дан таклиф келиб тушди. Тўғриси, қайси жамоада бўлса-да, ўйин амалиётига эга бўлишим керак эди. Тўлиқ сафга қайтгунимга қадар Тожикистонда чемпионат ниҳоясига етарди. Шу томонларини ҳисобга олган ҳолда клуб раҳбарияти билан келишиб, шартномани бекор қилдик. Сўнгра “Трау”га йўл олдим. 

- Клуб билан қанча муддатга шартнома имзоладингиз?

- Шартнома муддати олти ойни ташкил қилади. Жамоага ноябрда келиб қўшилдим. Ҳиндистонда чемпионат апрель ойида якунланади экан.

- Жамоани танлашингизга нима туртки бўлди?

- Яхши шаклланган жамоа экан. Ўтган мавсумда I-лигада 3-ўринни эгаллаган. Шароитлари ва бошқа томонлари менга маъқул келди. 

- Сиздан ташқари, жамоада неча нафар ва қайси мамлакатдан келган легионерлар бор?

- Клубда 4 нафар легионер тўп тепади. Мендан ташқари, иккита бразилиялик ва битта нигериялик футболчи бор.

- Шароитлар қандай?

- Ҳарқалай барча шароитларни яратиб беришган. Бундан нолимайман. 

- Чемпионат савияси борасида нималарни айта оласиз?

- Ҳали расмийлар ўйинларда кўп иштирок этганим йўқ. Чемпионат энди бошланди. Профессионал жамоалар кўп. Асосан ҳимоявий футбол асосийда тўп тепишади. Савияга келсак, юқори ҳам ёки паст ҳам деб бўлмайди. 

- Тил борасида қийинчилик бўлдими?

- Бошида қийинчиликлар бўлди. Негаки, инглиз тилида яхши гаплаша олмайман. Лекин ҳозирга келиб барчаси изига тушмоқда. Қолаверса, бу ердаги халқ Ўзбекистонни жуда яхши билади ва яхши муносабатда бўлишади. 

- Мақсадларингиз қандай?

- Асосий мақсадим тезроқ сафга қайтиш ҳисобланади. “Трау”да кўплаб голларни урган ҳолда аввалги даражамга чиқишни истайман. Кейинчалик фаолиятимни кучлироқ бўлган чемпионатда давом эттирмоқчиман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика