Latest news

01:00ЕЧЛ. "Челси" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  76 01:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Байер". Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  30 00:54ЕЧЛ. "Бенфика" "Аякс"ни енгди, "Галатасарой" "Унион Сент-Жилуаз"га мағлуб бўлди  3 00:42Испания ва Аргентина Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳларида ғалаба қозонишса, финалгача тўқнаш келишмайди. Франция ва Англия ҳам  0 00:16Слот "Ливерпул"нинг ёмон натижаларига изоҳ берди  0 23:20Равшан Муҳадов: “Андижон” охирги ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Демак, голлар уришни билади”  2 22:59"Реал" раҳбарияти Хаби Алонсога тўлиқ ишончини сақлаб қолмоқда  2 22:37Расман: Ўзбекистон Жаҳон чемпионати қуръасида учинчи саватдан ўрин олади!  38 22:25Акмал Шораҳмедов: “Ғалабамизга ишонаман, ютадиган пайт келди”  4 22:05Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё кубоги саралаш учрашувини бошқаради  0 21:44Алишер Одилов — Россиядаги дарс, "Навбаҳор" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги фарқ ва МТЖ ҳақида  2 21:14Криштиану Роналду Жаҳон чемпионатининг илк турида ўйнаши мумкин. ФИФА футболчини фақат битта ўйинга четлатди  24 20:41Роналду ва Жоржина Родригес Мадейра оролида тўй қилади  27 20:13Флик: "Челси" — дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири. Бу "Барселона" учун яхши синов"  1 19:45Мареска "Челси"нинг "Барселона"га қарши ўйини ҳақида: "Ҳужум ва ҳимоя ўртасида тўғри мувозанатни топишимиз керак"  1

Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин News

Рафинья ҳали ҳам "Олтин тўп" аламида "ёнмоқда"... Аммо уни тушуниш мумкин

Бугун, 25 ноябрь, сешанба... Куз фасли охирлаб бораётганига қарамай, Тошкентдаги об-ҳаво одатдаги кузни эслатмаётган бўлса-да, Рафинья борган сари ҳамюрти Винисиус Жуниорни ёдга солмоқда...

Бу кузда Рафинья айниқса Винисиусни эслатиб юбормоқда: у футболга алоқаси бўлмаган нарсалар ҳақида жуда кўп гапиришни бошлади ва буни кўпроқ ижтимоий тармоқларда амалга оширмоқда. Сабаб эса ўша-ўша: "Олтин тўп"ни қўлга кирита олмаган бразилиялик хафа бўлган ва барчага барчасини исботлашга киришган... Интернетда!

Вини изидан

Рафинья чиндан зўр мавсум ўтказди, чинакамига жаҳон юлдузи даражасига кўтарилди, "Олтин тўп"га номзодлар қаторига киритилди ва...

Аслида унинг вазияти Винисиусникидан ҳам аянчлироқ бўлди. "Олтин тўп"ни ютишига ишончи комил Рафинья бор йўғи бешинчи ўринда қолди, эътиборли жиҳати овоз берганларнинг ҳеч бири уни биринчи ўринга қўймаган. Ундан ташқари бразилиялик йил рамзий терма жамоасига ҳам киритилмади.

Ана шундан сўнг зумерлар тили билан айтганда Рафинья портлади. Бразилиялик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида муваффақиятлари ва ютуқлари ҳақидаги катта-катта постларни қалаштириб ташлади. Статистик фактлар, турли совринлар билан тушган суратлари. Ҳаммаси бўлиб — 17 та! "Барселона" етакчиларидан бири қанчалик хафа бўлганини тасаввур қилиш қийин бўлмаса керак.

Ундан сўнг ишнинг иккинчи қисмига ўтилди. Бир йил аввал Винисиусда бўлгани каби, Рафинья бирдан ўзида шундай иқтидорни "кашф" қилдики, миллионлаб одамларни ортидан эргаштира олиши, ҳеч бўлмаганда уларга йўл кўрсата олишига чин дилдан ишона бошлади. Ноябрь ойидаги бир нечта интервьюларида у қуйидагича фикр билдирди: "Биз инсониятнинг глобал муаммоларига кўз юма олмаймиз, ва "мен ўзимни шунчаки спортчи сифатида кўрмаяпман, — мен инсонман, фуқароман".

Кўп ўтмай, ишга "Барселона" арашлашди. Аммо "Реал"дан фарқли жойи "кўк-анорранглилар" футболчисини қўллаб, ФИФА ва қолганларга қарши "қилич кўтармади", улар Рафиньянинг ўзига руҳшунос тайинлади, натижада, ҳарорат бироз пасайгандек бўлди. Рафинья тинчланганди, "микрофонни" унинг аёли олди: "Биз ҳаққимизни талаб қилишимиз ва бизга тегишли бўлган нарсани олишимиз керак". У ФИФА томонидан топширадиган "The Best" соврини ҳақида.

Гапларимизда қисман истеҳзо бордир, аммо Рафинья Винисиус йўлидан боргани факт, лекин уларнинг тарихи турлича. Рафинья аслини олганда у қадар инжиқ эмас, Рафинья — меҳнаткашроқ футболчи. Унинг муваффақияти ҳам — ақлбовар қилмас меҳнат самараси, у барчасига айнан тиним билмагани туфайли эриша олди. Айнан шунинг учун у иқтидорини ҳавога совурмас, эришганларининг қадрига етарди. Сиз ҳеч ким кутмаганида, ишонмаган бир вазиятда йиллар давомида кўп нарсадан воз кечиб меҳнат қилганингиз туфайли чўққига чиқсангизу, у сизни қабул қилмаса, чиндан алам қилади.

Фавелладан "Камп Ноу"гача йўл

Рафинья Порту-Алегрида дунёга келди ва болалигини Бразилия футболининг бўлажак юлдузларининг деярли барчаси каби ўтказди. Фавела (бу Бразилия шаҳарларидаги камбағалларнинг норасмий аҳоли пунктлари ёки харобалардир), қашшоқлик, бутун оилага битта умумий хона. Тозалик, санитария талаблари айланиб ҳам ўтмаган маконлар... Унча узоқ бўлмаган узоқликда автоматлардан ўқ отилаётгани овози эшитилиб туради. Отаси — кўча мусиқачиси — деярли пул топмаган.

Агар сиз Порту-Алегридан бўлсангиз ва футбол борасида иқтидорингиз, салоҳиятингиз бор, деб тахмин қилинса, олдингизда иккита йўл бўлади: "Интернасьонал" ёки "Гремио". Бу шаҳарнинг икки асосий жамоаси. Иккита йирик гигант, иккита совриндор клуб, уларнинг 14-15 ёшдаги тарбияланувчилари европалик скаутлар рўйхатларига тушади.

Рафиньяни на "Интернасьонал"га, на "Гремио"га қабул қилишди. Оқибатда йигитча қўшни штатга кўчиб ўтишига тўғри келди. "Аваи" клуби академиясида футболнинг сир-асрорларини ўрганди. Бу жамоа ҳам маҳаллий даражадаги гранд Флорианаполис (Санта-Катарина штати пойтахти). Бу ерда ҳам скаутлар бор. Фарқи улар топ-клублардан эмас, асосан Португалия ва Испаниянинг ўртамиёна клубларидан келишади. Рафинья академияни тамомлайдиган йили "Аваи" А Сериядан тушиб кетади. Вингер "Витория Гимарайш" скаутлари эътиборига тушади. Оқибатда у "Аваи" сафида дебют қилишга ҳам улгурмай, Португалияга учиб кетади.

Кейинги олти йил Рафинья учун меҳнатда ўтади: у ҳам сифатли футболчи эканлигини исботлаш учун. Бразилияликка ҳеч қачон, ҳеч ким "тилла болакай" — янги Пеле ёки Роналдо сифатида қарамаган. "Барселона" уни эндигина балоғат ёшига етган иқтидор сифатида эмас, АПЛ майдонларида тобланган тайёр футболчи сифатида ўз таркибига қўшиб олди. ЕЧЛда у 26 ёшида, терма жамоада эса 25 ёшда дебют қилди. Солиштириш учун Винисиус энди 25 ёшда.

Рафинья бугунги кунга етиб келгунча, Португалияда ўзини кўрсатиб, "Спортинг"дан таклиф олиш, "шерлар" асосий таркиби учун курашда ютиб чиқиши, "Ренн"даги омадсиз ижара, жароҳатлар азобидан ўтишига тўғри келган. АПЛга уни Бьелса таклиф қилади. Футболчи доимо ишонч учун мураббийдан миннатдор эканлигини таъкидлайди. Ва фақатгина "Лидс"даги омадли мавсумдан кейин бразилиялик "Барса" скаутлари эътиборини ўзига қарата олади.

Тан олиш керак, Рафинья босиб ўтган йўлни бошқа бирор футболчи у каби муваффақиятли ўта олишининг ўзи аниқ эмас. Ҳозир у 28 ёшда ва у чинакамига жаҳон футболи юлдузларидан бири ҳисобланади.

Албатта, "тақдир кучлиларни синайди" дейишимиз ҳам мумкин эди, лекин... Бу вазиятда Рафиньянинг нега бунчалик жахли чиққанини тушуниш мумкин, десак, тўғрироқ бўларди.

Rating: +2   

Comments

+1   
25 nov 19:18:24
barselona7
Жароҳатдан тузалдинг майдонга қайтдинг энди ҳаммасини майдонда ўз ўйинларинг билан исботла.
   
25 nov 23:19:46
G'ulom Murodovich
Bugun o'yna yorip tashla Rafinya. Flik zoti oliylari o'ynatsa agar
   
25 nov 21:42:00
Xondamir Abduhamidov
Reply to comment by Sardorbek..
Vinidi yutmagan sovrini qomadiyu rafa yamallarda eng toshi og'iri la liga edi
Copa America chqib ketti hammasi halol boldi
   
25 nov 21:21:04
Sardorbek..
Reply to comment by Xondamir Abduhamidov
Axmoq vini 40 ta ham gol+pas qimadi 38 ta qildi rafa 60 ta qilib ham yutolmadi rodri CDM da oynab 26 gol+pas qildi qizigi haaland ham bor edi uni oldida
Vinidi yutmagan sovrini qomadiyu rafa yamallarda eng toshi og'iri la liga edi
   
25 nov 21:19:50
Xondamir Abduhamidov
Reply to comment by Sardorbek..
Vinini endi tushunishyapti
Axmoq vini 40 ta ham gol+pas qimadi 38 ta qildi rafa 60 ta qilib ham yutolmadi rodri CDM da oynab 26 gol+pas qildi qizigi haaland ham bor edi uni oldida
   
25 nov 19:54:07
Tulkin Alimov
Reply to comment by Muhammadamin Qodirjanov.78
Рафа Юамал ни сойасида колиб кетди Барсада Асосан Юамал га копрок етибор каратилди деп уйлеман.
Ҳа, шундай бўлди.
Олдинги мавсумда Беллингем ҳам шундай бўлганди.
   
25 nov 19:19:26
Muhammadamin Qodirjanov.78
Рафа Юамал ни сойасида колиб кетди Барсада Асосан Юамал га копрок етибор каратилди деп уйлеман.
   
25 nov 18:57:56
Sardorbek..
Vinini endi tushunishyapti
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика