Latest news

07:50"Микст зона". Маҳмуд Маҳамаджонов: "Бу ҳали бошланиши. "Бунёдкор" худди шу темпда давом этади"  2 07:20Про лига шарҳи. "Машъал"да биринчи мағлубият, "Мерседес" "Бухоро" ва навбатдаги истеъфо бўлган 8-тур ҳақида  0 01:49Левандовскининг охирги голи "Барселона" учун қимматга тушди  7 01:22Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади  3 00:55Шомуродовнинг мураббийи Клаудио Раньери "Кальяри"ни тарк этади  2 00:38Про лига. 9-турда ишлайдиган расмийлар  1 00:01Эдерсон "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 23:44Мессининг ўғли Суареснинг фарзандини доғда қолдирди  2 23:27Александр Стоймирович: "Бугунги учрашувда йўл қўйган хатоларимизни мантиқан тушунтириб бера олмайман"  8 23:10"Манчестер Сити" дарвозабони жанжал қилгани учун тунги клубдан ҳайдалди  0 22:56Илёс Зейтуллаев: "Бугунги учрашувда 3-4 йиллик умримни йўқотдим. Мен Пеп Гвардиола эмас, ангренлик Илёс Зейтуллаевман"  6 22:33CAFA U-15. Ўзбекистон қизлар терма жамоаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 22:16Франция клуби Анчелоттининг ўғлини бош мураббий этиб тайинламоқчи  2 21:49Германия Бундеслигасининг энг яхши футболчиси маълум бўлди  2 21:25Суперлига. "Бунёдкор" - "Локомотив" 3:2. Highlights  0

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган" News

Аҳмедов "Анжи" ҳақида: "Жамоада ҳаммасини Это'О ҳал қиларди. У "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни жамоадан олиб ташлаган"

Одил Аҳмедов "Анжи"да тўп тепган пайтларидаги хотиралари билан бўлишди.

- "Анжи"нинг қайси томони клуб даражасига тўғри келмасди?

- Маъмурлар (администраторлар)дан бошқа ҳаммаси зўр эди. Масалан, машғулотдан сўнг кир кийимларни саватга ташлардик, улар ювилиб, қайтариб олиб келинарди, қай бири кимнинг формаси эканлигини ўзимиз излардик.

Кейин "Бавария" маъмури таклиф қилинди ва у ҳаммасини тартибга келтирди: Машғулотга келасан, ҳаммаси тайёр, сўрайсан - беради.

- "Анжи"да нима сизни кўпроқ ҳайратга солган?

- "Анжи" эгаси Сулейман Керимов Роберто Карлосга ўйинчоқ "Бугатти" совға қилган. Унинг ичида ҳақиқий машинанинг калитлари бор эди. Карлос - жуда оддий, позитив инсон. Унга қараб, бу йигит афсона дейиш қийин эди.

- "Игорь Денисов "Анжи"нинг қора танли футболчилари ҳақида кўп ёқимсиз гапларни айтган". Шу сўзларингизга аниқлик киритиб кетсангиз.

- Денисов - ўз феълига эга футболчи. Қайсидир баҳсдан сўнг у Диарра ёки Буссуфа билан тортишиб қолди ва жанжал бошланди: Жамоа гуруҳларга бўлиниб олди. Кейинроқ Гус Хиддинк кетди, бизга воқеалар ривожи ўзгарганини, истаган инсон клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақида айтишди.

Хиддинк катта обрўга эга эди, бироқ жамоадаги деярли барча нарсани Самуэль Это'О ҳал қиларди. У гол уришни, ғалаба қозонишни хоҳларди, клуб учун кўплаб яхши ишлар қилган. Масалан, футболчиларнинг мукофот пулидан пул йиғиб, маъмурлар ва бошқа ходимларга берган.

Шу билан бирга Это'О "Реал"да содир бўлган келишмовчилик учун Карлосни "Анжи"дан олиб ташлаган. Бразилиялик ҳимоячининг кетиши фойдамизга ишлган: У 40 ёшларда эди, аввалги Карлосдан асар ҳам қолмаганди" - дейди Одил Аҳмедов.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика