Latest news

11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  3 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4 22:52Доннарумма агенти Нойернинг Мусиала жароҳати ҳақидаги сўзларига: "Мануэль 2014 йилда Игуаинни урганда ҳам, жароҳатланиш хавфини билиб турган"  2

Абдурашид Исмоилов: “Иккинчи бўлимда ўйинимизда ижобий томонга ўзгариш юз берди” News

Абдурашид Исмоилов: “Иккинчи бўлимда ўйинимизда ижобий томонга ўзгариш юз берди”

Кеча биринчи лига ўйинларига старт берилди. Андижоннинг “УзДонгЖу” клуби ўз майдонида “Машъал-2” ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувдан сўнг мезбонлар устози Абдурашид Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.  

- Учрашув ҳақида нима дейиш мумкин? Чемпионат ўйини бўлгани сабабли қандедир ҳаяжон сезилди. Биринчи бўлимда йигитлар пас ўйнашда хатоларга йўл қўйди. Ҳисобни очиб олганимиздан сўнг футболчиларим руҳий томондан ўзларини тиклаб олиб, ҳужумкор ўйин кўрсата бошлади. 

- Танаффус пайтида шогирдларим билан ўзаро суҳбатлашиб, керакли кўрсатмаларни бердик. Шу боис иккинчи бўлимда ижобий томонга ўзгариш кузатилди. Умуман олганда ўйиндан кўнглим тўлди. Икки кундан сўнг “Насаф-2” билан ўйнаймиз. Бўлажак баҳсда ҳам мухлисларни ишончини қозонишга харакат қиламиз. Умид қиламанки ўйиндан-ўйинга йигитларда ўсиш бўлади ва яхши натижаларга эришишга уринамиз. 

- Бугунги учрашувни Зокиржон Нурматов, Жаҳонгир Дадабоев, Ислом Каримов каби ўйинчилар ўтказиб юборди. Дадабоев “Локомотив” билан Кубок баҳсида жарохат олиб, сафдан чиққанди. Каримов эса бетоб бўлиб қолди. Ушбу сабабларга кўра бу футболчилар бугунги ўйинда жамоага ёрдам бера олмади. 

- Насиб қилса кейинги ўйиндан Акмал Жўрабоев ва Ислом Каримов жамоага ёрдам бера бошлайди - дейди Абдурашид Мухтарович.


Исломбек Рустамбеков.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика