Latest news

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

А Серия. "Рома" "Верона"га мавсумдаги илк очколарни "совға қилди" News

А Серия. "Рома" "Верона"га мавсумдаги илк очколарни "совға қилди"

Италия чемпионати 5-туридан ўрин олган учрашуви бўлиб ўтди.

"Верона" "Рома" 3:2
"Марк Антонио Бентегоди" стадиони
Голлар: 0:1 – 36 Пеллегрини, 1:1 – 49 Барак, 2:1 – 54 Капрари, 2:2 – 58, автогол Илич, 3:2 – 63 Фараони.

"Верона" – Монтипо, Фараони, Чеккерини (Маньяни, 46), Гюнтер, Давидович, Лазович (Казале, 83), Бесса (Тамез, 65), Барак, Илич, Капрари (Онгла, 78), Симеоне (Калинич, 64).

"Рома" – Руй Патрисиу, Карсдорп (Смоллинг, 78), Манчини, Рожер, Калафьори (Майораль, 78), Верету (Карлес Перес, 66), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Эль-Шаарави, 65), Шомуродов (Мхитарян, 65), Абрахам.

Огоҳлантиришлар: Верету (17), Фараони (30), Барак (51), Кристанте (71), Онгла (83), Казале (86).


Hellas Verona

Antonin Barak - 49', Gianluca Caprari - 54', Marco Davide Faraoni - 63'

Serie A . Round 4

19/09/2021, 22:00

2
:
3
Finished

Roma

Lorenzo Pellegrini - 36', Ivan Ilic - 58'

Stadium: Stadio M. A. Bentegodi, 10148 spectators

Referee: Fabio Maresca

45'
90'
30'  Marco Davide Faraoni
46'  Federico Ceccherini (Giangiacomo Magnani)
49'  Antonin Barak
51'  Antonin Barak
54'  Gianluca Caprari
54'  Ivan Ilic
63'  Marco Davide Faraoni
63'  Giovanni Simeone
64'  Giovanni Simeone (Nikola Kalinic)
64'  Daniel Bessa (Adrien Tameze)
78'  Gianluca Caprari (Martin Hongla)
82'  Darko Lazovic (Nicolo Casale)
83'  Martin Hongla
86'  Nicolo Casale
18'  Jordan Veretout
36'  Lorenzo Pellegrini
36'  Rick Karsdorp
58'  Ivan Ilic
65'  Eldor Shomurodov (Henrikh Mkhitaryan)
66'  Jordan Veretout (Carles Perez)
66'  Nicolo Zaniolo (Stephan El Shaarawy)
71'  Bryan Cristante
77'  Riccardo Calafiori (Borja Mayoral)
77'  Rick Karsdorp (Chris Smalling)


Италия чемпионати мусобақа жадвали ва тўпурарлар рўйхати билан танишинг 


Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин бўлди. 

ЯНГИЛАШ


90+5-дақиқа. Жарима майдончаси томон яна бир ҳаводан узатма, лекин ҳимоячилар бу сафар ҳам туриб беришди... Тўп майдон марказигача кетиб қолгач, бош ҳакам финал ҳуштагини чалди ва "Рома" сенсацион равишда ҳали бир очкоси ҳам йўқ "Верона"га мағлуб бўлди.  

90+4-дақиқа. Стефанинг узатмасига интилаётган Абрахам тўп ўрнига рақиб ҳимоячиси оёғига зарба бериб юборди. Албатта футболчи ҳакамнинг бу қароридан норози.    

90+3-дақиқа. Стефан Эл-Шааравининг зарбаси бу сафар ҳам ноаниқ. 

90+2-дақиқа. Руи Патрисиу сўнгги ҳимоячи ролини яхши бажардию, аммо тўпни майдонда сақлаб қололмади.  

90+1-дақиқа. "Рома"да яна бурчак тўпи. Аммо меҳмонлар қанчалик уринмасин, хавфли зарбага имкон топилмади.  

90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди!

89-дақиқа. Зарбадан кейин дарвоза томон кетаётган тўпни боши билан қайтарган "Верона" ҳимоячиси ёрдамга мухтож. Шу сабаб ўйинда тўхталиш юзага келди.  

87-дақиқа. "Рома" ўзи жарима зарбасини амалга оширдию, сал қолса рақибни қарши ҳужумга қочириб юборарди. Мезбонлар футболчиси узатмада бироз ноаниқликка йўл қўйди. Аслини олганда "Верона" вакиллари ҳозир яна гол ургандан кўра, тезроқ вақт ўтказишни кўпроқ истаётган бўлса ажаб эмас.    

Узатмадан кейин захирадан ўйинга қўшилган Смоллинг тўпни шерикларига ташлаб бераётганди, дарвозабон меҳмонлар режаларини бузиб, тўпни эгаллаб олди.  

85-дақиқа. Карлос Переснинг қанотдаги фаоллиги оқибатида римликлар бурчак зарбаси ишлаб олди.  

82-дақиқа. Пеллегрини қийин вазиятда зарба йўллашга қарор қилди. Табиийки унинг уриниши ўхшамади, аммо бугун Лоренцога эътироз билдириш қийин бўлса керак.  

80-дақиқа. Тўпга эгалик қилиш бўйича кўрсаткич фоиз ҳисобида 55 - 45 мезбонлар фойдасига.

79-дақиқа. "Рома"нинг яна бир уриниши омадсиз якунланди. Монтито тўпни эркин зарба билан ўйинга киритади.  

78-дақиқа. Ўзгариш! Рик Карсдорп ўрнини Крис Смоллингга бўшатиб бермоқда. 

77-дақиқа. Қайтган тўпни Генрих Мхитарян яна жарима майдончаси ичига йўллаганди, ҳимоячи тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

76-дақиқа. Рик Карсдорп жамоасига бурчак зарбаси ишлаб бермоқда. 

74-дақиқа. Мезбонлар бурчак зарбасидан самара чиқара олишмади. 

72-дақиқа. Хавфли вазият! Яна Капрарини ёлғиз қолдиришмоқда. Ҳужумкор ярим ҳимоячининг аниқ зарбасини бу сафар Руи Патрисиу катта қийинчилик билан бўлсада, қайтаришни уддалади.  

71-дақиқа. Огоҳлантириш! Брайан Кристанте рақиб билан тўқнашувдан кейин огоҳлантирилди.

70-дақиқа. Генрих Мхитарян ҳимоячилар ортига очилаётган шеригига тўпни оширмоқчи бўлди, аммо рақиб футболчиси буни сезиб қолди.  

69-дақиқа. "Верона" яна ҳужум уюштирди, бироқ ҳимоячи тўпни қайтарди.   

66-дақиқа. Ўзгаришлар! Шомуродов учун ўйин якунига етди. У ўрнини Мхитарянга бўшатиб берди. Шунингдек, Жордан Верету ва Николо Заньоло ўрнига Карлос Перес ҳамда Стефан Эл-Шараави туширилди.  

63-дақиқа. ГОООООООЛ! Мезбонлар яна олдинга чиқиб олишди. Давиде Фараонидан шунчаки шедевр!  


61-дақиқа. Жамоалар яна барчасини бошидан бошлашмоқда. "Верона" ўнг қанотдан ҳужумга ўтаётганда, тўпни йўқотди.

58-дақиқа. ГОООООООЛ! Иккинчи бўлим кутганимиздан ҳам зўр бўлмоқда. "Рома"нинг ўша учлиги тезкор ҳужумга интилди, Лоренцо Пеллегрини тўпни жарима майдончаси ичига, Абрахамга узатганди, Иван Илич уни ўз дарвозасига тўғрилаб юборди. 

54-дақиқа. ГОООООООЛ! Жанлука Капрари мезбонларни олдинга олиб чиқмоқда. Уйғон "Рома"...

52-дақиқа. "Рома"нинг ҳужуми бошланмай, узилиб қолди.

 

49-дақиқа. ГОООООООЛ! Мезбонлар танаффусдан қайтгач, жуда тез ҳисобни тенглаштиришди.

46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! "Верона" дарҳол олдинга ташланди.  

Ҳозир 1:0 "Рома" фойдасига. Таймнинг кўпроқ қисмида рақибга нисбатан фаолроқ ҳаракат қилган римликлар ҳақли равишда олдинда. Иккинчи бўлимда эса Шомуродовдан ҳам янада фаол ўйин ва албатта самарали ҳаракатлар кутиб қоламиз. 

45+2-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳам иш якуний зарбагача бормади ва ҳакам бўлим якунланганини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+1-дақиқа. Ўша қўшиб берилган бир дақиқани "Рома" ҳужумда ўтказмоқда. Пеллегрини тўпни Шомуродов томон йўллаганди, лекин ҳимоячилар фаолроқ ҳаракат қилишди ва бурчак зарбаси.  

45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.  

43-дақиқа. Ўйин асосан майдон марказига кўчди ва тўхталишлар бироз кўпайди. Ким билади дейсиз, балки бунга об-ҳаво ҳам сабаб бўлаётгандир. 

41-дақиқа. Ёғаётган ёмғир эса дўлга айланиб улгурди.  

40-дақиқа. Устунликни бериб қўйган, кейин яна гол ҳам ўтказиб юборган мезбонлар ўзини йўқотиб қўйгандек тасаввур уйғонмоқда.  

39-дақиқа. Николо Заньолодан кучли зарба кўрдик. Жарима майдончаси ташқарисидан амалга оширилган уринишга бироз аниқлик етишмади. 

36-дақиқа. ГОООООООЛ! Лоренцо Пеллегрини ижросида ажойиб гол! Рик Карсдорп қанотдан узатмасидан кейин Пеллегрини ностандарт ҳаракати билан тўпни дарвозага йўллади. 

34-дақиқа. Калафиорининг узатмасидан кейин Шомуродов иккинчи қаватдаги курашда ютиб чиқди, аммо зарбаси аниқ бўлмади. 

33-дақиқа. Жованни Симеоне Рожер Ибаньесга нисбатан қўполлик ишлатди деб топилди. Футболчининг ўзи бу фикрга рози эмас. 

32-дақиқа. Мезбонларнинг навбатдаги уриниши ниҳоясига етмай қолди. 

31-дақиқа. Пеллегрини йиқилиб тушди, ҳакам қоида бузилмади деб ҳисоблади.   

Ёмғир тобора кучаяётгани эътиборга лойиқ. 

30-дақиқа. Огоҳлантириш! Энди "Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетаётганида Заньолони йиқитишди. Мезбонлар сардори Фараонига фол учун сариқ карточка кўрсатилди.   

28-дақиқа. Хавфли вазият! Тезкор қарши ҳужум ҳимоячининг сусткашлигидан кейин юзага келди ва Дарко Лазович аниқроқ ҳаракат қилганида Патрисиу жамоасига ёрдам бера олмаслиги ҳеч гап эмасди.   

27-дақиқа. "Рома" охирги икки дақиқа қайта-қайта Шомуродовнинг қанотидан олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. 

24-дақиқа. Симеоне ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетгани маълум бўлди. 

22-дақиқа. Абрахам ҳужумда қоидани бузди. 

21-дақиқа. Ибаньес рақиб ҳужумини тўхтатиб, тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

Абрахам оёғини ушлаб, оғриқ ҳис қилиб туриб қолди.  

19-дақиқа. Заньоло ижросидаги бурчак зарбаси умуман ўхшамади ва нариги томондан майдонни тарк этди. Шомуродов қанчалик ҳаракат қилмасин, тўпни ўйинда олиб қололмади. 

18-дақиқа. Огоҳлантириш! Ўзини рақиб йиқитганидан кейин жарима зарбаси белгиламагани учун ҳакамга норозилигини қўл ҳаракатлари биланда кўрсатиб ташлагани учун Жордан Веретуга сариқ карточка. 

16-дақиқа. Стандарт вазият! Пеллегринининг узатмасидан кейин яқин бурчакдаги Кристанте боши билан зарба йўллади ва тўп дарвоза тўсинига тегиб кетди. Голга жуда яқин келишганди Моур шогирдлари. 

13-дақиқа. Бу сафар Элдор тўп билан олдинга ўтди ва жарима майдонига яқин нуқтада марказроқдан келаётган Тэммига тўпни аниқ оширди, аммо инглиз футболчиси нима қилганини ўзи ҳам тушунмаган бўлса керак. 

12-дақиқа. Элдор Шомуродовнинг жарима майдончаси ичига узатмаси қовушмади. Абрахам норозилиги яшириб ўтирмади. 

11-дақиқа. Мезбонлар ҳимоячилари тўпни Заньолодан олиб қўйиб, жавоб ҳужумини ҳам узиб қўйишди.  

10-дақиқа. "Верона"нинг ҳужуми зарба билан якунланди, лекин Манчини тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

7-дақиқа. Верету ва Симеоне тўп учун курашдан кейин майдонга қулашди. Такрорий лавҳада кўриндики, "Атлетико Мадрид" бош мураббийининг ўғли бутсаларининг таги билан, бевосита тишлари билан рақибнинг тиззасига зарба бериб қолган экан... 

Хавфли вазият! Жованни Симеоне жарима майдончасига яқин ҳудудда чаққонлигини намойиш қилиб, дарвоза бурчагига кучли зарба йўллади, бироз ноаниқ. 

6-дақиқа. "Верона" ҳужумга ўтмоқчи бўлди, аммо ортга қайтишга мажбур. 

4-дақиқа. Шомуродов прессингда анча фаол. Элдор ва Абрахам билан биргаликда Пеллегрини ҳам қўшилиб, ўзига хос учлик ҳосил қилмоқда.  

3-дақиқа. Хавфли вазият! Ўйиндаги биринчи хавфли вазият "Рома" дарвозаси олдида юзага келди, рақиб чап қанотидан ҳужумга ўтиб, зарба берди, Руи Патрисиу ўз ўрнида. Қўшимчасига ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди. 

1-дақиқа. Ўйин бошланди. 

Қизиғи, ҳамюртимиз суратга тушишдан, ишни бошлайлик деди чоғи, охирги бўлиб етиб келди суратга тушишга.   

Одатга кўра, ҳар икки жамоа эсдалик учун суратга тушишди. Римлик мухлислар афсонавий Шомуродов-Абрахам жуфтлиги илк бор бирга асосий таркибда тушган ўйин деб эслаб юришса не ажаб. 

Асосий таркиб вакиллари ва ҳакамлар бригадаси бир чизиққа саф тортишди. Бир-бирларига омад тилашди ва сардорлар ёрдамида бош ҳакам Фабио Мареска ўйинни ким бошлаши, ким қайси томонда бошлашини аниқлаб олишмоқда.  

 Жамоалар майдонга тушиб келишди. 

Ўзбекистон терма жамоаси форварди Элдор Шомуродов ўйинни асосий таркибда бошлайди.

Верона – Рома

21.00, «Марк Антонио Бентегоди»

Верона – Монтипо, Фараони, Чеккерини, Гюнтер, Давидович, Лазович, Бесса, Барак, Илич, Капрари, Симеоне.

Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Рожер, Калафьори, Верету, Кристанте, Пеллегрини, Заньоло, Шомуродов, Абрахам.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика