8 йиллик сардор... Рой Киннинг Сер Алекс билан қай тариқа жанжаллашгани ҳақида ажойиб тарих
10 oct 2019 14:42
News
8 йиллик сардор... Рой Киннинг Сер Алекс билан қай тариқа жанжаллашгани ҳақида ажойиб тарих
Бугун биз футбол оламидаги энг ёрқин мураббийлардан бири Сер Алекс Фергюссон ҳамда футбол тарихидаги энг "вахший" ҳимоячилардан бири бўлган Рой Кин ўртасидаги мунозаралар ҳақида гаплашамиз:
2002 йилда Япония ҳамда Жанубий Кореяда бўлаётган жаҳон чемпионати вақтида Рой Кин ва Ирландия термаси бош мураббийи Мик МакКарти билан жанжаллашиб қолади. Ўйинолди машғулотлар тоифасига кирувчи 5га 5 ўйинда дарвозабонлар қатнашмаслигидан Рой Киннинг жаҳли чиқади.
Ҳаттоки, Кин дарвозабонлар мураббийи Боннер ва ЖЧдан кейин термадан қувилган МакКарти билан муштлашиб кетишига ҳам оз қолганди. Шунингдек, Кин доимий равишда Япониядаги шарт-шароитлардан нолийверарди.
Сер Алекс эса ўша пайтда футболчи билан боғланди ва Мик билан мунозараларни ҳал қилишга интилди. Аммо барча гаплар ундан олдинги матбуот анжуманида айтиб бўлинганди. Буёғи кеч эди.
Фергюсон одатда халқнинг олдида доимо ўз футболчиларининг тарафини оларди. Кин эса гоҳ у гоҳ бу, баъзида мавзудан йироқ бўлган сабаблар билан норозилигини очиқчасига айтарди.
"Рой вазиятни баттар чигаллаштирмаслиги керак. Бироқ Рой Кин каби шахс учун ҳеч қандай қонун яратилмаганди", - деб иқтибос келтиради Сер Алекс ўз китобида.
Ферги ва Рой Кин ўртасидаги муносабатлар илк бора 2005 йилда, жамоа Португалияда йиғин ўтказаётганида бузилганди. Ўшанда сардор мураббийига ташкилотчилик борасида бир қанча шикоятлари ёзилган рўйхатни олиб кирган. Ройга кичик уйлар ёқмаган: у бунинг савиясини жуда паст ва яшашга яроқсиз деб топган. Шунингдек, ирландиялик Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлган Карлуш Кейруш (айнан у ўқув-йиғин машғулотларини ташкил қиларди) билан ҳам жанжаллашиб қолди.
Машғулотлар тугаганидан кейин Сер Алекс жамоа сардорини ўз олдига чақириб, Кейрушдан узр сўрашини талаб қилди. Бироқ у бунинг учун рад жавобини олди.
"Сиз ўзгарибсиз", - деганда ўшанда Кин бош мураббийига қараб.
"Мен ўзгарибман? Мен қандай бўлсам шундайман, бўлмаса, мен ҳеч кимга керак бўлмасдим!", - деб жавоб қайтарди шотландиялик.
2005 йилнинг 29 октябрь кунида ўша машҳур "Мидлсбро"га қарши ўйин бўлиб ўтди. МЮ "Риверсайд" стадионида 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Жамоанинг ягона голини 90-дақиқада Криштиану Роналду киритди.
Жамоада клуб канали учун интервью бериладиган навбат тизими яратилганди. Ўша куни журналистлар Гари Невилл билан гаплашиши керак эди. Бироқ Рой Кин жамоадошидан навбатни беришини сўради. Фергюсон эса бунга розилик берди.
Ўша куни сардор "Боро" билан ўйинда қатнашган барча футболчиларни сўкиб ташлади. Асосий гап эса Рио Фердинандга бориб тегди.
"Ҳафтасига 120 минг фунт маош олиб, "Тоттенхэм" билан 20 дақиқа яхши ўйнасанг, сен суперюлдуз бўлиб қолмайсан".
Ушбу видеоёзувларни кўрган Сер Алекс ўз кўзларига ишонмасди. Эртаси куни эрталаб эса унга Гари Невиллни майдонга туширишни талаб қилди. Футболчилар эса Кейрушнинг машғулот тизимидан норози эканлигини айтиб ўтишди.
Фергининг эса бундан жаҳли чиқарди; шунда у "оёқлар" қайси томонга ўсаётганлигини тушунди.
Шотландиялик яна бир бор Рой билан гаплашиб кўрди. Сер Киннинг интервьюсини танқид қилди. Жавоб тариқасида у вахший ирландияликдан ўзининг гаплари борасида футболчилардан овоз йиғишини талаб қилди. Ёзувни кўрсат ва барча ўз ҳулосасини айтсин. Ван дер Сар, Руд ван Нистелрой ва Кейруш жим бўлишмади ва жамоа сардорининг томонидан чиқиб кетишди. У Фергюсон томонига эса ғазаб билан:
"Сизлар клубнинг қизиқишларига ҳалақит қиляпсизлар!", - бу сўнгги тўқилган қонлар эди.
Орадан 2 дақиқа ўтиб, хонада ёрдамчиси билан ёлғиз қолган Сер Алекс ҳимоячининг жамоадан кетиши кераклигини айтди.
Жамоа шокда эди. Ферги эса ўз наздида тўғри иш қилаётганини тушунарди. Ўз ҳаётий китобида жамоадаги назоратни йўқотиб қўймаслик кераклигини кўп бора таъкидлаган. Бирорта футболчи мураббийдан устун бўла олмайди. Сер Алекснинг эса бир қатъий позицияси бор эди: қачонки футболчи жамоани бошқаришни истаса, у билан хайрлашиш керак.
"Футболчилар мураббийини ҳар доим ҳақиқий эркак деб ҳисоблаши керак"
Рой кейинчалик "Селтик"ка ўтганидан кейин шотландиялик мутахассисдан ўз айблари учун кечирим сўради.
У учун натижа ҳар доим, ҳаттоки ҳозир ҳам муҳим бўлиб келган. Мухлислар эса ўша интервьюда ёш футболчиларни кескин танқид қилгани учун Рой Кинга хуштак чалиб ақлдан оздирай деганди. Ҳа, бу маълумотлар клуб томонидан сир тутилиши, бошқа жойларда ёзилиши таъқиқланганди. Аммо барибир матбуот буни ошкор қилди.
Манкунианликларнинг собиқ сардори журналистлар билан интервьюларда доимо "Юнайтед"даги ҳаёти ҳақида гапирмаган. 12 йил мобайнида у ушбу клуб шарафини ҳимоя қилган бўлса-да, буни ёддан чиқарарди. Бу эса Фергюсонга маъқул келмаган.
2011/2012 йилги мавсумда икки британиялик яна бир бор мунозараларга борди - Рой ЕЧЛдан чиқиб кетган МЮнинг ёш футболчиларини танқид қилди. Жавоб тариқасида эса Сер Алекс Кин оддийгина телевизион танқидларга қарамаслигини, Кин эса кутиш ва сабр қилишни билмаслигини айтди. Бунгача Кин "Сандерленд" ва "Ипсвич" каби жамоаларни бошқара олмаган ва вазифалар уддаланмаганди.
Якунда барчаси барбод бўлди. Кин ўз интервьюларидан бирида ўз ишларини клуб манфаатидан устун қўйишини айтганди. Шотландиялик эса МЮдан кетар куни Рой билан кетиш борасидаги гапларни ҳеч қаерда айтмаслиги борасида келишиб олишганди. Бу келишувни эса ирландияликнинг ўзи бузди.
"МЮда юрган вақтимда Рой Кин каби эътиборли футболчини кўрмаганман", - деганди Невилл. Скоулз ва Гиггзга доимий сафарлар ёқарди. Аммо Кин мавсум ярмида жамоани қора футболчи сифатида тарк этди.
"Юнайтед" тарихидаги энг яхши мураббий билан урушган бўлса-да, Рой Кин барибир жамоа учун энг яхши футболчилардан бири бўлиб қолди.
Барча мухлислар ирландияликни тез-тез эслашади. Кин каби футболчилар МЮга етишмаяпти, жамоага етакчилар етишмаяпти дейишади. Аммо, ҳақиқатдан ҳам Кин каби футболчилар 30, 40, балки, 100 йилда бир туғилади.
Миржалол Норматов таржимаси
Comments