Latest news

17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  0 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  2 17:05​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  1 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  2 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  13 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  21

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ) News

"Зомин" 10 киши бўлиб сафарда "Нурафшон"ни қай тариқа мағлуб этди? (тўлиқ шарҳ)

Бугун Ўзбекистон Про-лигасининг 22-тури доирасида "Нурафшон" - "Зомин" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида ғалабага эришишди. Таъкидлаш керакки, илк мавсумида 1-поғонада кетаётган "Нурафшон" ўз майдонида Про-лигада илк марта мағлубиятга учради. Хўш, бу қай тариқа рўй берди?

Аслида ўйин мезбонлар учун яхши бошланганди. 6-дақиқадаёқ Руслан Веклич чиройли комбинацияни голга айлантиришни уддалади. Умуман олганда, илк бўлим "Нурафшон"нинг тўлиқ устунлигида ўтди. "Зомин" ҳужумга ўта олмади ва хавфли вазиятлар ҳам яратмади.

28-дақиқада ўйиннинг кульминацион нуқтаси кузатилди. Бу вазиятда "Зомин" посбони Жавоҳир Комилов рақиб ҳужумчиси Орипхўжа Абдухолиқовни йиқитди. Бош ҳакам Олим толибжонов буни "сўнгги умид фоли" деб баҳолади ва посбонга қизил карточка берди. Бу эса "Нурафшон" учун қулайликлар келтириб чиқиши кутилганди. Бироқ вазиятлар бошқача якун топди.


1-таймнинг 39-дақиқасида "йўлбарс"лар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бу паллада Руслан Веклич рақибнинг икки ҳимоячисини ортда қолдирди. Шу орқали "Нурафшон"нинг икки футболчиси дарвозабон билан юзма-юз ҳолатга чиқиб борди. Аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва ҳавф бартараф қилинди.

2-бўлимда тўлиқ устунлик бир томонда бўлгани йўқ. Аммо рақибдан бир киши кам бўлиб ўйнаган "Зомин" тактик томондан жуда тартибли ўйнади, жамоа жуда зич ҳимояланди ва қарши ҳужумлар анчагина хавфли чиқди. 56-дақиқада "Зомин" тезкор ҳужумга ўтди. Тўпни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. Бурчакдан узатилган тўпни Шоҳжаҳон Аббосов дарвозага жойлаб қўйди, 1:1.

Шундан кейин "Нурафшон" анчагина пала-партишликни кўрсатди. Воҳид Холбоев таркибда ўзгаришлар қилиб, вазиятни ўз томонига оғдирмоқчи бўлди. Бироқ рақибнинг тартибли ҳимояси бунга йўл бермади.

86-дақиқада эса барчасига нуқта қўйилди. Ўнг қанотдан оширилган тўпни рақиб жарима майдончаси ичида Шоҳжаҳон Аббосов тўхтатди, тўп ерга тушди, футболчи анчагина ўйлаб зарба берди. ГОЛ! Рақиб ҳимоячиларидан бирортаси ҳам ҳужумчига қаршилик қилмади (ёки бундай қилишни истамади). Шу орқали "Нурафшон" бу мавсум Про-лигада ўз майдонидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди.

Гарчи Про-лигада пешқадамлик қилаётган бўлса-да, "Нурафшон"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди. Бу борада сизларга хабар бергандик. Балки шу сабабли жамоа кутилмаган мағлубиятни қабул қилиб олгандир.

Ушбу мағлубиятдан кейин ҳам "Нурафшон" Про-лигадаги етакчилигини сақлаб қолишди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика