Александр Стоймирович: "Ўйин кутганимиздан қийинроқ ўтди"
13 apr 21:06
News
Александр Стоймирович: "Ўйин кутганимиздан қийинроқ ўтди"
- Бугун кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчилар билан кичик тажрибалар ўтказиб кўрдик. Уларнинг бошқа позицияларда қандай эканлигини текшириб олдик. Ўйин кутганимиздан қийин ўтди. Ёш жамоа бизга яхши қаршилик кўрсатди. Кубок ўйинларида олдиндан бирор нима кутиб бўлмайди, барча ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Гуруҳдан чиқмагунимизча ўйинлар осонроқ бўлади. Жароҳатлар бобида ҳам кичик муаммоларимиз бор. Бу борада аниқлаштириб олиниши керак бўлган ишлар талайгина. Жасур Ҳакимов оёғини синдириб олган. Ҳозир Иван Булатович ҳам оёғидан муаммоси борлигини айтди. Ундан ташқари Иван Рогачда ҳам муаммолар бор. Шу сабабли янгиликлар қилиш керак бўляпти. Кубокдаги навбатдаги учрашувларга тайёрланиш керак. Чемпионатдаги катта пауза албатта, бироз ёқимсиз. Бундай пайтда футболчининг жисмоний ҳолатини, формасини ушлаб туриш қийин бўлади. Шунингдек, доимий равишда микроциклларни ўзгартириш керак. Умид қиламанки, Ўзбекистонда бу бир кун келиб, ўзгаради. Олдинга ҳаракатланишда давом этамиз. Навбатдаги учрашув "Олимпик Мобиуз"га қарши. Улар ҳам ёш ва ҳаракатчан жамоа. Гуруҳдан чиқишни эртароқ амалга ошириб қўйиш керак. Албатта, бу ҳам осон бўлмайди. Кейин сўнгги ўйин "Қизилқум" билан. Бу "Навбаҳор"га қарши ўйиндан олдинги асосий текширув бўлади. Кейин, ниҳоят, май ойида чемпионат ўйинлари бошланади.
- Якуний ҳисоб ҳақида фикрингиз. Жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди, ундан ташқари гол пенальтидан урилди.
- Гол пенальтиданми, жаримаданми ёки ўйиндан уриладими, бу футболнинг бир қисми. Пенальтини ҳақли тарзда ишлаб олдик, уни амалга оширдик. Кейин иккала жамоада ҳам яхши вазиятлар бўлди. Бугунги ўйин жамоа учун ҳам янгилик бўлди, дейиш мумкин. Масалан, футболчи узоқ вақт ўйнамаса, уларга ҳам қийинроқ бўлади. Лекин ким ўзини кўрсатишига қараб режаларни тузамиз ва ҳаракат қиламиз. Ҳисоб - бу ҳисоб, 1:0 - ғалаба.
- Ёш футболчилар ўзини қандай кўрсатмоқда?
- Бугун улар дебют қилган бўлса-да, юз йилдан буён "Локомотив"да. Бу уларнинг клуби, улар ушбу клуб тарбияланувчиси. Доимо улар ўзларини кўрсатишлари керак.
Comments